2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

АЁЛЛАРГА ҲАМ РУХСАТ БЕРИЛДИ

 

Буюк Британиянинг Қироллик ҳарбий денгиз кучларига қарашли сувости кемаларида аёллар хизмат қила бошлади. Максин Стайлз, Александра Олссон ва Пенни Тэкрей бундай хизматга рухсат олган биринчи британиялик аёлларга айланди, деб хабар қилади Press Assotiation. Субмариналарда хизмат қилиш учун қизлар сувости денгизчиларига мўлжалланган махсус курслар бўйича тайёргарликдан ўтишган.

Авваллари аёлларга уларнинг саломатлиги учун хавф туғилиши мумкинлиги сабабли сувости кемаларида хизмат қилиш тақиқланган эди. Экспертлар катта миқдордаги карбонат ангидрид гази сувости кемаларида хизмат қилувчи эркакларга нисбатан аёллар организмига кўпроқ салбий таъсир кўрсатади, деб ҳисоблашар эди. Бироқ Денгиз тиббиёти институти томонидан олиб борилган мустақил тадқиқотлар бундай хизмат фақат ҳомиладор аёлларгагина мумкин эмаслигини кўрсатиб берганлиги сабабли 2011 йилнинг декабрь ойида Буюк Британия Мудофаа вазири Филипп Хэммонд бу тақиқни бекор қилган.

Информеры