Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ЯНГИ АГЕНТЛИК ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

«Новости» ахборот агентлиги ва бошқа бир қатор давлат оммавий ахборот воситаларини қайта ташкил қилиш уларнинг самарадорлигини ошириш ва сарф-харажатларни камайтириш мақсадида амалга оширилади. Бу ҳақда Кремль маъмурияти раҳбари Сергей Иванов маълум қилган, деб хабар беради «Интерфакс». Президент Владимир Путиннинг «Давлат оммавий ахборот воситалари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги баъзи чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, «Новости» ахборот агентлиги тугатилади ва унинг асосида «Россия сегодня» халқаро ахборот агентлиги ташкил этилади. С. Ивановнинг сўзларига кўра, давлат ахборот ресурсларига кетадиган сарф-харажатларни оптималлаштириш жараёни аллақачон бошланган, 2014 йил бюджетида мазкур соҳага йўналтириладиган харажатлар миқдори камайтирилган. Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, Россия ҳукумати сиёсати ва мамлакат ижтимоий ҳаётини хорижда ёритиш «Россия сегодня» агентлиги фаолиятининг асосий йўналишига айланади. Телебошловчи Дмитрий Киселёв янги агентликнинг бош директори этиб тайинланган.

Информеры