Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

САУДИЯ АРАБИСТОНИ ЎРНИГА

Иордания БМТ Хавфсизлик кенгашининг нодоимий вакили ўрнини эгаллади. Бироз муддат аввал Саудия Арабистони ана шу ўриндан воз кечган эди, деб хабар қилади France-Presse агентлиги. Иорданиянинг мазкур ўринга сайланиши учун БМТ Бош ассамблеясининг 193 нафар аъзосидан 178 нафари овоз берган. Иордания 2014 йилнинг 1 январидан бошлаб икки йил мобайнида БМТ Хавфсизлик кенгаши таркибида фаолият олиб боради. Бош ассамблея 17 октябрда Саудия Арабистонини Хавф¬сизлик кенгашининг нодоимий вакили этиб сайлаган эди, бироқ эртаси куниёқ мазкур мамлакат ташқи ишлар вазири Сауд ал-Файсал ўз қироллиги кенгашдаги бу ўриндан воз кечишини маълум қилган. Саудия Арабистони ўз қарорини БМТ Хавфсизлик кенгаши «урушларни тугатиш ва можароларни ҳал қилишга қодир эмас»лиги билан изоҳлаган. Бундан ташқари, Саудия Арабистони Хавфсизлик кенгашини иккиёқлама стандартларда ҳам айблаган.

Информеры