Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ЯНГИ КЕМАЛАР ХАРИД ҚИЛИНАДИ

Исроил ва Германия иккита янги эсминец етказиб бериш борасида келишиб олди, деб хабар қилади The Algemeiner агентлиги Bild газетаси маълумотига таянган ҳолда. Германия маъмурлари қиймати 1 миллиард доллар миқёсида белгиланган кемаларни Исроил ҳарбий-денгиз кучларига етказиб берилишига розилик билдирган. Декабрь ойи бошларида бу масала Исроил миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари Йосси Коэннинг Берлинга қилган ташрифи чоғида муҳокама қилинган эди. The Jerusalem Post маълум қилишича, янги эсминецларни харид қилиш «Тамар» газ конини ҳимоя қилиш учун Исроилнинг денгиздаги ҳарбий иштирокини кучайтириш зарурати туфайли юзага келган. Мазкур кондан газ қазиб олиш ишлари 2013 йил апрелида бошланган эди. Мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари вакили берган маълумотга кўра, кон ҳудуди доимий назорат қилинишини таъминлаш учун ҳарбийларга камида тўртта янги кема зарур.

Информеры