2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҚАДИМГИ ДЕЛЬФИНЛАР ҚАНДАЙ ОЗИҚЛАНГАН?

 

Америкалик палеонтологлар замонавий дельфинларнинг сув туби чўкмаларини том маънода «шудгорлаган» ғайриоддий қавмини тавсифлаб бердилар. Semirostrum ceruttii деб номланган бу жонзот яқин давр­ларгача дельфинлар билан бирлашиб келган денгиз чўчқалари оиласига мансуб. Мазкур денгиз сутэмизувчиси бундан 1,5–5 миллион йил аввал Калифорния қирғоқлари яқинида яшаган. Ҳозиргача 15 та  семирост­рум аниқланган бўлиб, уларнинг барчаси Калифорнияда топилган. 

Бу жонзотнинг ияги, аниқроғи, симфиз – пастки жағнинг қўшилиб ўсган шохлари  унинг ўзига хос белгисидир. Баъзи семирострумларда бу шохлар бош суягидан 85 см.гача олдинга ўсиб чиққан. Таққослаш учун шуни айтиш мумкинки, оддий денгиз чўчқаларида симфиз узунлиги 1-2 см.ни ташкил этади. «Бу сут­эмизувчи учун ноёб анатомия, – дейди Йель университети докторанти, мазкур тадқиқот етакчиси Рейчел Расикот. – У ўтмишда денгиз чўчқалари ўзлари учун емишни бугунгига нисбатан умуман бошқача тарзда топганлигидан далолат беради».

Ҳозирда Semirostrum ceruttii авлодлари фаол сузиб юрган ўлжага сув қатламида ҳужум қилади ва соҳилга ёки сув тубига яқин бўлишни афзал кўради. Ўтмишдошлар эса асосан сув тубидаги чўкинди қатламларини симфиз ёрдамида кавлаб, ўзларига озиқ топишган.

Информеры