2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ХИТОЙДА УЗУНБУРУН ПРОТОРОЗАВРЛАР ЯШАГАН

 

Жанубий Хитой ҳудудидаги триас даврига оид қатлам ва чўкиндиларда тадқиқот ишлари олиб борган олимлар проторозаврлар гуруҳига тегишли бўлган қадимги судралиб юрувчи жонзотнинг тош қотган қолдиқларини топишди. Бу проторозаврнинг тумшуғи узун ҳамда чўзинчоқлиги ва бу билан у кўпроқ ихтиозаврга ўхшаб кетиши палеонтологларни ажаблантирган ҳолат бўлди. Мутахассислар бу ғаройиб жонзотга Fuyuansaurus acutirostris деб ном бердилар. «Ихтиозаврлар ёки баъзи талаттозаврларни эслатиб юборувчи жуда чўзиқ тумшуқ проторозаврлар учун ўта ноёб ҳисобланади», дейилади тадқиқотчилар келтирган таърифда. Бош суягининг учдан икки қисми ва скелетнинг, шу жумладан, умуртқа поғонасининг бир қанча бўлаклари олимларга жонзотларнинг янги тур ва хилини ажратиб кўрсатиш учун асос бўлди. Tanytrachelos ва Tanystropheus деб номланган бошқа проторозаврларга ўхшаб, Fuyuansaurus acutirostris-нинг бўйни ҳам узун ва эгилувчан бўлиб,    12 ёки 13 умуртқадан ташкил топган ҳамда ўз ўлчами бўйича ҳайвоннинг танасидан ҳам катта бўлган. Кўп сонли игнасимон тишларига қараганда, бу мавжудот балиқ ва қисқичбақасимонлар билан озиқланган.

Информеры