2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ТОЖЛИ ГИДРОЗАВРЛАР

 

Канаданинг Альберта вилояти ҳудудида тадқиқот ишлари олиб борган австралиялик палеонтолог Фил Белл фанда Edmontosaurus regalis деб номланган гидрозаврнинг сақланиш бўйича ноёб қолдиқларини топди. Бу қолдиқларда унинг ташқи кўринишидаги аввал номаълум бўлган қисмлар яхши сақланганлиги аниқланган.

Маълумки, ўз даврида баъзи динозаврларнинг  бошида тожи бўлган, аммо гидрозаврлар борасида бундай маълумот йўқ эди. Аввал топилган баъзи тошқотган қолдиқларда уларнинг нафақат суяклари, балки тери парчаларига ҳам дуч келинган. Ушбу топилмалар сабабли палеонтологлар гидрозаврларнинг териси суякли думалоқ тошмалар билан қопланганлиги ва замонавий тимсоҳлар терисига ўхшашлигини аниқлашга эришган эдилар. Аммо бош суягини ўраб турувчи тузилмаларнинг излари камёб топилма ҳисобланади. Фил Белл ана шундай топилмалардан бирини аниқлашга муваффақ бўлди. Ўз ҳамкасблари билан биргаликда Гранд-Прери шаҳри атрофидаги бўр даври динозаврлари топилган ҳудудда қазиш ишлари олиб борган Белл катта яхлит қолдиққа дуч келади. Уни махсус арра билан кесиш вақтида ички қисмидан тери излари топилган. Чуқурроқ текширган  палеонтологлар ўрдакбурун динозаврнинг бош қисмида гўштли қубба мавжудлигига гувоҳ бўлдилар. Бу эса гидрозаврлар ҳам тожга эга бўлганидан далолат беради. Авваллари бундай тузилмалар ҳеч бир мутахассис томонидан таърифланмаганлиги бу топилмага бўлган қизиқишни янада оширди.

Информеры