2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

«БАХТ ЎСИМЛИГИ»

 

Токио университетининг тадқиқотчилар гуруҳи дунёдаги энг кичик кўп ҳужайрали организм – чучук сувда яшовчи микроскопик сув ўтини топдилар, деб хабар қилади ИТАР-ТАСС агентлиги Япония оммавий ахборот воситалари хабарига таянган ҳолда.

Бу топилма тўртта ҳужайрадан иборат бўлиб, унинг диаметри бор-йўғи 10 микрометр (0,01 мм)ни ташкил этади. Дастлаб мутахассислар бир ҳужайрали сув ўтлари тўдасини кузатаяпмиз, деб тахмин қилишган эди, аммо кейинчалик кўп ҳужайрали организмга дуч келинганини аниқладилар, чунки ўрганилаётган ҳужайралар уларга доимо тўртликдан иборат гуруҳларда намоён бўлган. Микроскоп орқали қаралганда, мазкур сув ўти ташқи томондан тўрт япроқли бедани эслатади, шу сабабли тадқиқотчилар уни «сиавасэмо» – япон тилидан таржима қилинганда «бахт ўсимлиги», деб номлашга қарор қилдилар.

Шу вақтга қадар фанга маълум бўлган кўп ҳужайрали организмларнинг энг кичиклари таркибан ўнта ҳужайрадан кам бўлмаган эди. Мутахассислар «бахт ўсимлиги»ни ўрганиш сайёрамизда ҳаётнинг юзага келиши ва ривожланиши билан боғлиқ бўлган баъзи масалаларни аниқлаштириш имконини беришига умид қилмоқдалар.

Информеры