2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ШОЛҒОМ – ДАРДГА ДАРМОН

 

Шолғомнинг шифобахш хосиятлари қадимдан маълум. Абу Али ибн Сино шолғомнинг ўртасини ўйиб, мум ва гулмой солиниб, қўрда кўмилгани билан тери касалликларини, совуқдан пайдо бґлган яра ва ёрилишларни даволаш мумкинлигини айтган. Қайнатиб пиширилган шолғомни кўкрак қафаси ва томоқни юмшатишда ишлатган. Шолғом гўшт билан қайнатиб истеъмол этилса, кишига мадор, кўзга фойда бериши ҳақида маълумотлар келтирган.

Халқ табобати амалиётида шолғомдан ўпка, нафас йўли касалликларида, иситма баланд бўлганида, юрак безовталанишида фойдаланган. Унда сийдик ҳайдаш, жароҳатларни тузатиш, оғриқсизлантириш хусусиятлари ҳам бор. Шолғомнинг қайнатиб пиширилгани, шунингдек, унинг шарбати зиқнафас, кўксов касаллигида, изтиробли йўтал пайдо бўлганда, ўткир ларингитда, шамоллаш натижасида овоз йўқолганда, уйқусизликда ижобий натижа бериши қайд қилинган.

Мавжуд маълумотларда келтирилишича, шолғом шарбати шакар ёки асал билан бирга йўтал қолдирувчи омил ҳисобланади. Бунинг учун шакарли шолғом шарбатидан кунига уч-тўрт маҳал ош қошиқда ичиш лозим.

Уй шароитида шолғомдан дори тайёрлаш учун 2 ош қошиқ майдаланган шолғом устига бир стакан қайноқ сув солиб, 15 дақиқа давомида қайнатилади ва ундан чорак стакандан ичиб турилади. Бир стакан бундай қайнатма уйқу олдидан истеъмол қилинса, тинчлантирувчи дори сифатида таъсир кўрсатади. Қайнатма шарбати билан ғарғара қилинадиган бўлса, томоқ ва тиш оғриғига даво бўлади. Пиширилган шолғом бўтқасини яра ҳамда озорланган жойларга боғлаб қўйиладиган бўлса, дардини анчагина  енгиллаштиради.

Информеры