2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЎСИМЛИКЛАР ҲИМОЯСИНИ ЕНГИБ ЎТАДИ

 

Botrytis cinerea, яъни кул ранг чиринди қўзғатувчиси ғоят универсал моғор замбуруғи бўлиб, у 200 дан ортиқ ўсимликларга зарар етказади, бу ўсимликлар орасида эса биз тановул қиладиган деярли барча мева ва сабзавотлар ҳам бор. Бу зараркунандани ҳатто паст даражали ҳарорат ҳам тўхтата олмайди: агар маҳсулотлар у билан зарарланган бўлса, бир ҳафта мобайнида Botrytis cinerea музлаткичда ҳам кўпайиб бориши мумкин.

Калифорния университети тадқиқотчилари бундай универсаллик сабабини аниқладилар. Маълумки, ўсимликларда ҳам иммунитетга ўхшаш хусусий ҳимоя мавжуд ва  патоген, яъни касаллик қўзғатувчиси, у замбуруғ, бактерия ёки оомицет бўлишидан қатъи назар, албатта бу ҳимояни қандайдир йўл билан енгиши зарур. Одатда, зараркунанда учун ўсимликлар ҳимоясини йўққа чиқарувчи қандайдир оқсиллар «очқич» бўлиб хизмат қилади. Бироқ кул ранг чиринди бошқа йўл танлаган. Science журналида ёзилишича, Botrytis cinerea ўсимлик ҳужайраларига уларнинг ҳимоя оқсиллари синтезини бостирувчи кичик регулятор РНК киритган ҳолда, таниқли РНК-интерференциялар механизмидан фойдаланар экан. Тадқиқотчилар мазкур жараённи арабидопсис ўсимлигининг кул ранг чиринди билан заҳарланиши даврида кузатдилар: қўзиқорин РНКси одатда инфекция ривожланишига тўсқинлик қилувчи РНК-интерференция механизми ишини йўққа чиқарган. Бундай ҳолат помидор ўсимлигидан фойдаланилганда ҳам кузатилган. Олимлар чиқарган хулосага кўра, кул ранг чириндини қисқартириш учун унинг иммунитетга қарши РНК синтезини бостириш усулини топиш лозим.

Информеры