Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

БАРҚАРОРТАРАҚҚИЁТ КАФОЛАТИ

 

Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – тинчлик ва барқарор тараққиёт кафолати» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Раҳмонов, Ёзувчилар уюшмаси раиси, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзоси, Ўзбекистон халқёзувчиси Муҳаммад Али ҳамда Республика ҳарбий прокуратураси вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А. Раҳмонов мавзу бўйича маъруза қилди. У маърузасида Асосий Қонунимизнинг жамият ҳаётида тутган ўрни, унинг  мазмун-моҳияти ҳамда Конституцияни ёш авлодга ўргатиш,  шу орқали уларнинг ҳуқуқий онги, тафаккури ва маданиятини шакллантиришнинг аҳамияти юксаклиги  ҳақида  гапириб, Бош Қомусимизда Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилишининг асосий принциплари аниқ ва равшан ифодалаб берилганлиги, унда халқаро ҳуқуқнинг умум­эътироф этган нормаларига уйғун равишда инсоннинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлари алоҳида бобларда моддалар билан мустаҳкамлаб қўйилганлиги билан ҳам муҳим аҳамият касб этишини  эътироф этди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси бўлим бошлиғи, адлия подполковниги Ю. Муталиев сўзга чиқиб, Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг ҳуқуқий асослари, мамлакатда миллий хавфсизликни таъминлашнинг конституциявий принцип ва меъёрлари ҳақида йиғилганларга  маълумот берди. 

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али  бугун Ўзбекистон Республикаси Конституция­си ҳар томонлама мукаммал яратилган қонунлар мажмуаси сифатида инсон, жамият ва давлатни мувозанатда сақлашдек эзгу мақсадни амалга ошираётганини  алоҳида таъкидлаб, жумладан шундай деди:

– Асосий Қонунимизнинг қайси моддасини ўқимайлик, унда инсон манфаатлари биринчи ўринга қўйилгани, айниқса, диққатга сазовор. Ҳа, бизнинг заминимизда инсон ва унинг манфаатлари қонун билан ҳимояланган. Аслида бундай эҳтиром бизга аждодлардан меросдир. Масалан, соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг шоҳ сифатида олиб борган сиёсати ҳақида ёзилган  манбаларда унинг адолатли, саховатпеша ҳукмдор бўлганлиги ҳақида кўплаб мисоллар келтирилган.  У бутун ҳаётини инсонларнинг бахт-саодати, мамлакат ободончилиги ва халқ фаровонлиги учун курашга бағишлагани, айниқса, диққатга сазовор. Фикримизни биз учун ноёб дурдона асар ҳисобланган «Темур тузуклари» ҳам тасдиқлайди. Бу асар ўз даврида қонун даражасига кўтарилган. Йиллар ўтди, замонлар ўзгарди. Лекин «Темур тузуклари» замиридаги одамийлик, инсонпарварлик тамо­йилларини бугун Асосий Қонунимиз давом эттирмоқда. Конституциямиз – давлатимиз мустақиллигининг ёрқин рамзи, кўп миллатли халқимиз хоҳиш-иродасининг қонуний ифодаси. Бугун бу қонун юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотларда ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Гулнора ТУРСУНБОЕВА

Информеры