2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ИЛҒОРЛИККА, ЖАСОРАТГА БУГУНДАН ЗАМИН ЯРАТИЛАДИ

Мудофаа вазирлиги қисм ва бўлинмаларида янги ўқув йили машғулотлари кўтаринки руҳда бошланди. Шу кунларда ҳарбий хизматчилар ўқув йилининг илк ҳафтаси режасига мувофиқ машғулотларда фаол иштирок этишмоқда.
Бугун шуни катта ишонч билан айта оламизки, Қуролли Кучларимизда ўтказилаётган изчил ислоҳотлар туфайли йилдан-йилга қисм ва бўлинмаларнинг жанговар шайлиги ва тайёргарлиги юксалиб, ҳарбий хизматчиларнинг касбий маҳоратлари ошиб бормоқда. Бу эса, миллий армиямиз жанговар қудратининг янада юксалишида, ҳарбий хизматчиларнинг мутахассисликлари бў¬йича пухта билим ва тажрибага эга бўлишларида муҳим аҳамият касб этяпти.
Жумладан, десантчилар қисмида ҳам бу борада қатор самарали ишлар амалга оширилган. Янги ўқув йилининг илк маш¬ғулотларини кузатиб, мазкур ҳарбий жамоада жанговар малака, маҳорат оширишга эътибор улкан эканлигини ҳис қилдик.
– Янги ўқув йилига жиддий тайёргарлик кўрдик, – дейди майор Бахтиёр Юлдошев. – Ҳарбий қисм шахсий таркиби ўқув-моддий база, ҳужжатлар, ҳарбий техника ва жанговар машиналар ҳамда қурол-аслаҳаларни шай ҳолатга келтиришда фаол иштирок этди.


ҚЎШАЛОҚ ТАНТАНА ШУКУҲИ


Шу ўринда сафларга яқинда қўшилган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат фаолиятлари ва ҳаётларида унутилмас лаҳзалар бўлиб қолган икки қувончли воқеа ҳақида тўхталиб ўтсак. Янги ўқув йили бошланиши арафасида аскарлар Президентимизга, халқимизга ва Ватанимизга содиқлик онтини ичиб, тантанали равишда Ҳарбий қасамёд қабул қилишди. Барча қисм ва бўлинмаларда Ҳарбий қасамёд қабул қилган Ватан посбонларига тантанали тарзда қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар бириктирилди. Бу янги ўқув йили машғулотларида муддатли ҳарбий хизматчиларни улкан марралар сари руҳлантириб, вазифаларига нисбатан янада дахлдорлик ҳиссини шакллантириши, шубҳасиз.
– Тантанали равишда Ҳарбий қасамёд қабул қилганим ҳаётимдаги унутилмас лаҳзалардан бири бўлиб қолди, – дейди қашқадарёлик оддий аскар Элмурод Саидов. – Шунингдек, вазифамга кўра, менга жанговар қурол-аслаҳа бириктирилди. Бу менга билдирилган улкан ишончдир. Хизматим давомида онтимга содиқ бўлиб, жанговар қурол ишончли қўлда эканлигини намунали хизматим билан исботлайман.
Ўзига бириктирилган жанговар қурол ва ҳарбий техникани қабул қилиб олган юрт ҳимоячилари масъулиятлари янада ошганини яхши англашади. Шу боис улар гуруҳ командирлари томонидан ўтказилаётган машғулотларда фаол иштирок этиб, кўпроқ билимга эга бўлишга ҳаракат қилишяпти.
– Биринчи кунданоқ, қўл остимдаги аскарларга жанговар қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан қандай «муо¬мала» қилишни ўргатишга интиляпман, – дейди гуруҳ командири лейтенант Алимардон Тожиалиев. – Уларнинг ҳар бирида қурол-аслаҳани жанговар шай сақлаш бўйича кўникмаларини шакллантириб бораяпман.


МАШҒУЛОТЛАР ТОБЛАР АСКАРНИ


Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан қисм¬да ўтказилган саф тайёргарлиги кўриги ҳам юқоридаги фикрларни исботлаб турибди. Ҳар бир ҳарбий хизматчи янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўрган. Ҳарбий хизматчиларнинг ташқи кўриниши, ҳужжатлари, аслаҳа-анжомлари, қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар жанговар шай ҳолатга келтирилган. Ўтказилган савол-жавоб жараёнида ҳам ҳарбий хизматчилар назарий жиҳатдан янги ўқув йили машғулотларини юксак савияда бошлашга тайёр эканликларини исботлашди.
Бухоро вилоятидан муддатли ҳарбий хизматга чақирилган оддий аскар Бекзод Саидов ўз фикрини қу¬йидагича билдирди:
– Муддатли ҳарбий хизматга яқинда чақирилган бўлсак-да, мен ва сафдошларим ҳарбий хизмат, умуман армия ҳақида етарли маълумот ва кўникмага эга бўлдик. Айниқса, яқинда ўтказилган қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника намо¬йиши бизда катта таассурот қолдириб, хизматимизни намунали ўташга ва билдирилган ишончни оқлашга руҳлантирди. Мана янги ўқув йили маш¬ғулотларини ҳам бошладик. Бу, биз муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ҳар томонлама тобланиб, маҳорат ва тажрибамизни оширишимиз учун катта имконият, деб биламан. Сафдошларим билан қўйилаётган жанговар вазифаларни ўз вақтида, сифатли бажаришга ҳаракат қиламиз. Бу билан юртимиз тинчлиги ва осо¬йишталигини сақлашда ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшаётганимиздан фахрланаман.
Дарҳақиқат, сафларга яқинда қўшилган аскарлар йиғин давомида тажрибали офицер ва сержантлардан бошланғич ҳарбий ва умумқўшин тайёргарлиги бўйича илк ҳарбий сабоқларни ўзлаштиришди. Нафақат назарий, балки нишонларга ўқ отиш, алоқа ва техник тайёргарлик бўйича амалий машғулотларда иштирок этишди. Жумладан, Ҳарбий қасамёд қабул қилишдан олдин ўтказилган нишонларга ўқ отиш тайёргарлиги машғулотлари аскарларда катта қизиқиш уйғотиб, илк жанговар кўникмага эга бўлишларида муҳим омил бўлди. Машғулот раҳбари капитан Улуғбек Ҳақбердиев нишонга ўқ отиш машқи сўнгида барчани йиғиб, командирга ахборот берар экан, «бизда кўплаб янги «мерганлар» кашф этилди», дея фахр, ғурур билан таъкидлади. Ўқув йилининг илк кунида ўтказилган маънавий-маърифий тайёргарлик маш¬ғулоти ҳам кўргазмали воситалар ёрдамида олиб борилди.
Ҳарбий қисм жанговар машиналар паркида техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича бўлиб ўтган маш¬ғулотларда ҳам муддатли ҳарбий хизматчилар фаол қатнашиб, кўникмалар ҳосил қилишди.
Жанговар шайлик бўйича ўтказилган ўқув маш¬ғулотларида шахсий таркибнинг тез ва аниқ ҳаракат қилиши, ўз вақтида белгиланган жойга йиғилиши, ҳарбий хизматчиларнинг ўзларига бириктирилган ҳудудни ёки постни тезкорлик билан эгаллашлари текширилди.

Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан қисм¬да ўтказилган саф тайёргарлиги кўриги ҳам юқоридаги фикрларни исботлаб турибди. Ҳар бир ҳарбий хизматчи янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўрган. Ҳарбий хизматчиларнинг ташқи кўриниши, ҳужжатлари, аслаҳа-анжомлари, қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар жанговар шай ҳолатга келтирилган. Ўтказилган савол-жавоб жараёнида ҳам ҳарбий хизматчиларнинг назарий жиҳатдан янги ўқув йили машғулотларини юксак савияда бошлашга тайёр эканликларини исботлашди.
Бухоро вилоятидан муддатли ҳарбий хизматга чақирилган оддий аскар Бекзод Саидов ўз фикрини қу¬йидагича билдирди:
– Жанговар сафларга яқинда қўшилган бўлсак-да, мен ва сафдошларим ҳарбий хизмат, умуман армия ҳақида етарли маълумот ва кўникмага эга бўлдик. Айниқса, яқинда ўтказилган қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника намо¬йиши бизда катта таассурот қолдириб, хизматимизни намунали ўташга ва билдирилган ишончни оқлашга руҳлантирди. Мана янги ўқув йили маш¬ғулотларини ҳам бошладик. Бу, биз муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ҳар томонлама тобланиб, маҳорат ва тажрибамизни оширишимиз учун катта имконият, деб биламан. Сафдошларим билан қўйилаётган жанговар вазифаларни ўз вақтида, сифатли бажаришга ҳаракат қиламиз. Бу билан юртимиз тинчлигини, осо¬йишталигини сақлашда ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшаётганимиздан фахрланаман.
Дарҳақиқат, сафларга яқинда қўшилган аскарлар йиғин давомида тажрибали офицер ва сержантлардан бошланғич ҳарбий ва умумқўшин тайёргарлиги бўйича илк ҳарбий сабоқларни ўзлаштиришди. Нафақат назарий, балки нишонларга ўқ отиш, алоқа ва техника тайёргарлиги бўйича амалий машғулотларда иштирок этишди. Жумладан, Ҳарбий қасамёд қабул қилишдан олдин ўтказилган нишонларга ўқ отиш тайёргарлиги машғулотлари аскарларда катта қизиқиш уйғотиб, илк жанговар кўникмага эга бўлишларида муҳим омил бўлди. Машғулот раҳбари капитан Улуғбек Ҳақбердиев нишонга ўқ отиш машқи сўнгида барчани йиғиб, командирга ахборот берар экан, «бизда кўплаб янги «мерганлар» кашф этилди», дея фахр, ғурур билан таъкидлади. Ўқув йилининг илк кунида ўтказилган маънавий-маърифий тайёргарлик маш¬ғулоти ҳам кўргазмали қуроллар ва воситалар ёрдамида олиб борилди.
Ҳарбий қисм жанговар машиналар паркида техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича бўлиб ўтган маш¬ғулотларда ҳам муддатли ҳарбий хизматчилар фаол қатнашиб, кўникмалар ҳосил қилишди.
Жанговар тайёргарлик бўйича ўтказилган ўқув маш¬ғулотларида шахсий таркибнинг тез ва аниқ ҳаракат қилиши, ўз вақтида белгиланган жойга йиғилиши, ҳарбий хизматчиларнинг ўзларига бириктирилган ҳудудни ёки постни тезкорлик билан эгаллашлари текширилди.


Аҳрор ОЧИЛОВ

Информеры