2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ПОСБОНЛАРГА ЭҲТИРОМ

Мамлакатимиз бўйлаб истиқлолимизнинг 25 йиллик шодиёналарига бағишланган байрам тадбирлари «Гўзал ва бетакроримсам, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳолда кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Мазкур тадбирларда бундан 25 йил олдин ўз мустақиллигимизни қўлга киритиб, аввало миллий давлатчилигимизни тиклаганимиз, жаҳондаги мустақил ва суверен давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаганимиз, бутун дунёда «ўзбек модели» деган ном билан тан олинган тараққиёт стратегиясини амалга оширганимиз, бугунги кунда биз танлаган, ўзимизга хос ва ўзимизга мос ривожланиш йўлининг нақадар тўғри ва ҳаётий экани хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда.

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг тарғибот гуруҳлари мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларда ҳам бўлиб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказаётгани, Ватанимиз ҳимоячиларининг хизматни ўташ ва яшаши учун яратилган шароитлар билан танишиб, уларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганаётгани халқ ва армия якдил эканлигини яна бир бор исботламоқда. Мана шундай тадбирлардан бири Самарқанд вилоятида жойлашган  ҳарбий қисмлардан бирида бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавф­сизлик масалалари қўмитаси раиси, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси Рус­там Камилов, Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бўлими бошлиғининг ўринбосари Отабек Тошниёзов, Самарқанд вилояти маънавият тарғибот бўлими бошлиғининг ўринбосари Элёр Мамадиёров иштирок этган, самимий мулоқот тарзида кечган маънавий-маърифий тадбирда сўзга чиққанлар демократик жамият қуришнинг оғир ва мураккаб жараёнларида давлатимиз раҳбариятининг кимнингдир таҳдиди ёки қўрқитиши билан охирини ўйламай, бўлаётган воқеа ҳодисаларга вазминлик билан муносабатда бўлгани ва булар бугунги кунда ўз самарасини бераётгани хусусида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

– Мустақиллигимиз шарофати билан бугун шаҳар-у қишлоқларимизнинг кўрк-у таровати ўзгача кўринишга эга бўлмоқда, –  дейди Самарқанд вилояти маънавият тар­ғибот бўлими бошлиғининг ўринбосари Элёр Мамадиёров. – Ўзбекистоннинг мустақиллигини, бизнинг тинчлигимизни ҳимоя қилаётган мард ўғлонларимизнинг ижтимоий ҳимояси йўлида ҳам талай ишлар амалга оширилди. Бунга биз ҳарбий қисм ва муассасаларда гувоҳ бўляпмиз. Эришилган натижалар ва ютуқлар мамлакатимизда кучли армия барпо этилганидан, халқимизнинг ўз ҳимоячиларига бўлган чексиз эҳтиромидан далолат беради.

Учрашув вақтида меҳмонлар ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Истеъдодли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар дилларга қувонч ва шукроналик туйғусини олиб кирди.

Ўз мухбиримиз

Информеры