2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ШАҲРИСАБЗ ШАҲРИДАГИ “ЧОРСУ” МАЖМУАСИДА МИЛЛИЙ САНЪАТ ГАЛЕРЕЯСИ ОЧИЛДИ

 Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги “Чорсу” меъморий мажмуасида миллий санъат галереяси ташкил этилди. 
 
Галереяда Шаҳрисабз кулолчилик мактаби, хусусан, унинг каштачилик, гиламдўзлик ва тасвирий санъатига оид кўргазмалар ўрин олган. Бу ерга келувчилар халқ амалий санъатининг дурдона асарлари қаторида ёш, истеъдодли рассом ва ҳунармандлар яратган ноёб иш намуналаридан баҳраманд бўлмоқда. 
 
— Тадбирдан асосий мақсад, халқимиз, айниқса, чет эллик сайёҳларни воҳамизнинг бетакрор санъати билан яқиндан таништиришдир, - дейди галерея ташкилотчиларидан бири, «Proatlasgroup» хусусий корхонаси раҳбари Венера Абдураззоқова. – Бу ерда таниқли ҳунармандлар иштирокида маҳорат дарслари, ёш рассомлар кўргазмаси ва миллий мода коллекциялари намойиши ўтказилади. Ишонамизки, бу маскан сайёҳларни жалб этиш билан бирга, истеъдодли ёшлар учун тажриба мактаби бўлиб қолади. 
 

Информеры