2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҚУРБАҚА ТЕРИСИДАГИ ТОКСИН

PNAS журналида чоп этилган мақолада келтирилишича, Жанубий Америкада яшайдиган, дарахтга чирмашиб кун кўрадиган, илмий тилда Phyllobates terribilis деб номланадиган ўта заҳарли қурбақанинг заҳри оқсилидаги иммунитет туфайли ўз-ўзига таъсир этмас экан.

“Қурбақа терисида тахминан 50 микрограммча заҳар бор. Бу токсин 20 мингдан зиёд сичқонни ўлдиришга етади. Бундан қурбақаларнинг ўзи ҳалок бўлмайди, ҳатто таъсир ҳам қилмайди. Уларнинг заҳардан ҳимоя механизми биз учун жумбоқ бўлиб келган” дейди Нью-Йорк штатидаги университет олими Шо-я Ван.

Теридаги батрахотоксин шундай кучга эгаки, унга теккан инсон 10 дақиқа ичида ҳалок бўлиши мумкин. Қизиғи шундаки, бу заҳарни қурбақа эмас, балки у ейдиган ҳашоратлар ҳосил қиларкан. Уй шароитида эса бу турдаги қурбақа заҳрини йўқота бораркан.

Колумбиялик ҳиндулар асрлар давомида бу қурбақанинг заҳридан ўқларида фойдаланиб келишган.

Шо-я Ван ва ҳамкасблари кучли заҳарга қурбақада қандай иммунитет шакллангани билан боғлиқ масала бўйича изланишлар олиб боришди. Маълум бўлишича, бунга асаб ва мушак ҳужайралари фаолиятини бошқарувчи оқсил сабаб экан. Яъни натрий ионларини ҳужайрага ўтказишда иштирок этадиган бу оқсиллар асаб ва мушак тизимига электр импульсларини етказишда асосий роль ўйнаркан. Яъни оқсил бу жараёнда натрий каналларини бекитаркан. Натижада заҳар таъсир этмайди.

Информеры