2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ЭНГ ЙИРИК, ЭНГ КИЧИКЛАРГА ҚИРИЛИШ ХАВФ СОЛАДИ

Биологлар таъкидлашича, қирилиб кетиш хавфига кўпроқ энг йирик ва энг кичик жонзотлар учраркан. Танаси ўртача бўлган жонзотларда эса узоқ яшаб қолишга катта имконият бор.

Умумжаҳон ёввойи табиат жамғармаси маълумотларига кўра йилига ер юзида 2 мингга яқин жонзот ва ўсимлик қирилиб кетаркан. Айрим мутахассисларнинг таъкидлашича, инсон омили туфайли биосфера бугун буюк қирилишларнинг олтинчи даврига кирди.

Шундан келиб чиқиб, тадқиқотчилар қайси организмлар кўпроқ қирилиб кетиш хавфи остида, деган саволга жавоб излаб кўришди. Бу ҳақда Proceedings of the National Academy of Sciences журналида мақола чоп этилган. Бунинг учун 27 мингдан зиёд турдаги умуртқалиларнинг танаси оғирлиги ҳақидаги маълумот қиёсий ўрганилди. Хулосага кўра, ҳозирда 4400 турдаги умуртқалиларга қирилиб кетиш таҳдид соляпти. Бунда хавф кўпроқ энг йирик ва энг кичик турларга тушмоқда. 

“Йирик жонзотларни одамлар ўлдиради ва истеъмол қилади, тана оғирлиги 1 килограммгача бўлганларининг 90 фоизи эса  овчилар қурбонига айланади”, дейди Уильям Риппл.

Пакана, оғирлиги 77 граммдан кам бўлган жонзотлар, масалан қурбақа ва калтакесаклар эса яшаш жойидаги номутаносиблик оқибатида ҳалок бўлар экан.

 

Информеры