2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ҚОТИЛ «СУВ ЎТЛАРИ»

Америкалик геолог Рэймонд Рожерс раҳбарлигидаги олимлар қадимги дарёлар тубида динозаврлар қабрлари пайдо бўлишининг сабабини тушунтирувчи гипотезани илгари суришмоқда.

Мазкур мулоҳазалар Science журналида чоп этилган. Маълум бўлишича, олимлар динозаврларнинг Мадагаскар шимоли-ғарбидан қазиб олинган ғаройиб қабрини узоқ йиллар давомида ўрганишган. Тахминан 70 миллион йил муқаддам бу ерда, яъни дарё тубида динозаврлар 1200 турининг қабристони пайдо бўлган. Улар ичида йирик, митти, йиртқич ва ўтхўрлари ҳам бор.

Олимлар илгари ҳам динозаврларнинг қадимги дарёлар тубида ҳосил бўлган қабрларига дуч келишган. Аммо гап бунда эмас. Гап бу жонзотнинг қирилишига нима сабаб бўлган, деган саволда.

Рожерс ва ҳамкасблари бунга сув ўтлари сабаб бўлган, деган тахминни илгари суришяпти. Яъни бир ҳужайрали сув ўтларининг айримлари гуллаётган пайтида ўзидан кучли токсинлар ажратади. Бу эса жонзотларга ва ҳатто одамга ҳам хавфли бўлиши мумкин.

Олимлар бизнинг замонамизда ҳам жонзотларнинг бундай оммавий заҳарланишлари ҳақида маълум қилишган.

Палеонтолог Николас Пиенсон ҳамкасбларининг гипотезасида асос борлигини таъкидлади ҳамда динозаврларнинг дарёлар тубидаги қолдиқларида сув ўтларининг токсинлари бўлиши мумкинлигини айтди.

Информеры