2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ: «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

ТИНИБ-ТИНЧИМАС ЖОНИВОР

Кўпинча дарё бўйлари ва жарликларда бўрсиқ инларига дуч келиб, уларнинг юрган йўлларига кўзимиз тушади. Аҳён-аҳёнда бу жониворнинг беркиниш учун инига югуриб кетаётганлигининг ҳам гувоҳи бўламиз. Бир неча оғзи ва кўплаб ички йўллардан иборат чуқур улар учун бошпана вазифасини ўтайди. Унинг ичкариси совуқ кунлардан ҳимояланиш учун хас-хашак билан тўшалган бўлиб, ҳар томонга кўплаб сўқмоқ йўллар кетган бўлади.

Бўрсиқ танаси ва думининг устки томони кулранг, тарам-тарам малла рангдаги чизиқлардан иборат. Тумшуғи оқ-сарғиш, танасининг пастки қисми қўнғир тусда бўлади.

Тиниб-тинчимас жонивор қош қорайгач ва тунда фаол бўлади. Асосий вақтини тўқайзорларда ўтказади. У тонг ёришиши билан ини ичкарисида бўлишга ҳаракат қилади. Унинг озуқаси мавсумларга қараб белгиланади. Жумладан, майса, ўсимлик илдизи, меваси, турли ҳашарот личинкаларидан иборат. Ерга тўкилган тоғолча, олма, ўрик каби меваларни хуш кўради. Шунингдек, майда калтакесак ҳамда кемирувчиларни ҳам эътибордан четда қолдирмайди.

Ушбу жонивор ютуғи қизиқувчанлиги билан боғлиқ. Ҳашаротларни тутганида сезгилари дарров иш беради. Бурни муҳим аҳамиятга эга бўлиб, нафақат ҳид билиш, балки озуқасини ер тагидан ковлаб олишга ҳам мослашган. Озиқланиш борасида у жуда бефаҳм, иштаҳаси карнай. Ҳар доим ҳушёр туриш – ҳеч бир нарсани эътибордан қочирмаслик гарови. Шу сабаб теварак-атрофидаги ўзгаришларни дарҳол сезади. Қизиғи, бўрсиқ дарахтда ҳам ўзини худди ердагидек эркин ҳис этади.

Бир куни жонивор дарахтдан тушаркан, рақиби шоқол исини олади. У эпчил ва чаққон эмасми, хатарни сезиб, шоқолдан чўчимай ғазабдан ҳеч қандай талвасага тушмади. Ҳайратомуз эпчиллиги туфайли қочиб қутулиб қолади.

Қишлоқ болалари илиқ куз кунларининг бирида Сангзор дарёси бўйида бўрсиқ боласига дуч келишди ва қичқиришиб унинг ортидан қувлашга киришади. Мурғак жонивор югурганича қирғоқ бўйидаги инига кириб кетди. Шунда болалар қўшимча ариқ қазиб, тўғон қуриш мақсадида сувни шу томон бошқаришди. Ҳадемай тўғон сувга тўлди, лекин мурғак бўрсиқ боласидан дарак бўлавермади. Шунда тиниб-тинчимас болакайлар ин ичкарисида яна қўшимча иккита йўл борлигини пайқашди. Афтидан жонивор бу йўллардан юриб ўтмаган, негаки уларни ўргимчак тўрлари қоплаб олганди. Орадан бироз вақт ўтиб, болалар иннинг юқори қисмидаги йўлни аниқлаб олгач, челаклаб сув қуйишди. Шу пайт пишиллаган товуш эшитила бошлади ва кўп ўтмай мурғак жонивор кўзга ташланди. Болакайларнинг новчаси унинг ёлидан тутиб олганида тирноқлари қўлини сидириб кетди. Болакай эпчиллик қилиб жониворнинг думидан ушлаб, баландга кўтарди. Жонивор эса ҳавода муаллақ турганича ночор аҳволга тушди ва йигитнинг кийимларига панжаларини чўзиб, тирнамоқчи бўларди.

«Кураш» бир муддат чўзилиб, болалар бефарқ қараб туришмади. Новча йигитнинг кийимлари тилка-пора бўлиб, увадаси чиқиб кетганди. Кейин у кўзларига қон тўлган махлуқнинг оғзига таёқча солиб қўйганида уни ғажий бошлади. Новча йигит бундан фойдаланиб, жониворнинг бўйнига қайишдан тасма солишга улгурди. Шунда жонивор бироз тинчланиб қолди. Аммо болаларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Улар катта йўлга чиқишганида жонивор чўзилиб ётиб олди. Кейин «тутқинлик»даги жониворни халтага жойлаб, ҳовлига олиб келишди. Кўп ўтмай уни ўқув даргоҳидаги «Жонли бурчак»ка тақдим этишди.

Ҳулкар ЎРАЗОВА, Ғаллаорол туманидаги

73-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси

 

Информеры