2018 ЙИЛНИНГ 15 ДЕКАБРИДАН 2019 ЙИЛНИНГ 15 ЯНВАРИГАЧА РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ БЎЛИБ ЎТАДИ

КОНЦЕПЦИЯ ЁШЛАРНИ ВАТАН ҲИМОЯСИГА ТАЙЁРЛАЙДИ

2018 йил 23 февралда Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори имзоланди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Мудофаа вазирлиги томонидан ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини тизимга солувчи қўлланма ишлаб чиқилди. Концепция моҳиятини қуйида қисқача тушунтирамиз.

ВАТАН ҲИМОЯСИГА ТАЙЁРЛАЙДИ

ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК ТАРБИЯСИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ:

ёшларда Ўзбекистон Республикаси, унинг халқи ва Президентига садоқат, юксак ватанпарварлик фазилатларини шакллантириш;

фаол ҳаётий позицияси ва қатъий эътиқодини, Ватан тақдири учун масъулиятини кучайтириш, ахборот-психологик хуружларга нисбатан мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш;

Ватан озодлиги йўлида жасорат кўрсатган буюк аждодларимиз ҳамда Ўзбекистон мустақиллигини ҳимоя қилиш учун жон фидо этган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш туйғусини шакллантириш;

буюк тарихимиз, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини чуқур тушунтириш, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтириш;

Ватанимизни ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканлигини чуқур сингдириш;

миллий армиямизнинг ўрни ва аҳамиятини, жанговар салоҳиятини кенг тушунтириш;

ёшларга оид давлат сиёсатининг моҳиятини аниқ мисоллар билан онгига сингдириш.

Ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизими:

мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари;

давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар.

Ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси босқичлари:

биринчи босқич

(3-7 ёшдагилар) – оила ва мактабгача таълим муассасаларида болаларга тегишли йўналишлар бўйича шеърлар, қўшиқлар ўргатиш, эртак ва ҳикоялар айтиб бериш, расмлар чиздириш, ҳарбий музейлар ва маданият ва истироҳат боғларига экскурсиялар, спорт мусобақалари ташкил этиш, давлат рамзлари (байроқ, герб, мадҳия) билан таништириш асосида уларда она юртга муҳаббат туйғулари шакллантирилади;

иккинчи босқич

(7-16 ёшдаги болалар) – ўқувчиларнинг Ватанга муҳаббати ва садоқатини мустаҳкамлаш, уларда Қуролли Кучларимизга бўлган ишончни янада кучайтириш, ёшларни жисмонан соғлом, маънавий етук, баркамол инсон сифатида шакллантириш;

учинчи босқич

(16-18 ёшдаги ўсмирлар) – миллий армиямиз учун жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизматнинг аҳамияти, Қуролли Кучларда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот бериб борилади;

тўртинчи босқич

(18-30 ёшдагилар) – ёшларнинг жисмоний ва маънавий қобилияти, етакчилик кўникмалари ва интеллектуал сало-ҳияти, профессио­нал малакасини ошириш, эгаллаган касбига садоқати ва фидойилиги назарда тутилади.

Ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси омиллари:

 

жисмоний тайёргарликка эга бўлиш;

ҳарбий техника ва ўқ отиш қуролларидан фойдалана олиш;

биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш билимларига эга бўлиш;

ҳарбий машқ ва усулларни қўллай олиш;

фуқаролик бурчи, мажбурияти ва масъулиятини англаш;

мамлакатнинг стратегик мақсадини билиш;

миллий тарихни билиш ва у билан ғурурланиш;

миллий қаҳрамонлар ҳақида тушунча ва тасаввурга эга бўлиш;

миллий манфаатлар мазмун ва моҳиятини билиш.

 

Ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясидаги воситалар:

қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар;

ўқув тренажёрлари, махсус жиҳозланган синф, хона ва жойлар;

ҳарбий кийим-кечак ва махсус анжом-аслаҳалар;

кўргазмали-ахборот материаллари (слайд, инфографика ва ҳ.к.);

тарғибот-ташвиқот материаллари (баннер, плакат, панно, флайр ва ҳ.к.);

ҳужжатли фильм, махсус кўрсатув ва роликлар;

ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги адабиётлар;

электрон ва босма ахборот манбалари.

И.ҚУРБОНОВ тайёрлади.