2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ: «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

30 июнь – ёшлар куни

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонига кўра 30 июнь санаси мамлакатимизда «Ёшлар куни» деб эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида Ёшлар сиёсати масалалари хизмати ташкил этилиб, унга Ўзбекистон Рес­публикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси раҳбарлик қилади.

Юртимизда турли соҳа ва тармоқларда юксак натижа ва ютуқларга эришаётган йигитларни тақдирлаш мақсадида «Мард ўғлон» давлат мукофоти таъсис этилди. Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ўқиш, меҳнат ва жамоат ишларида ҳар томонлама фаол иштирок этаётган ёшларни тақдирлаш мақсадида «Келажак бунёдкори» медали таъсис этилди.

Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши билан Мудофаа вазирлиги ўртасида ўзаро анг­лашув меморандуми имзоланди.

Республикамиздаги барча ҳарбий академик лицейларга «Темурбеклар мактаби» номи берилди.

«Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор» шио­ри остида ёшлар ўртасида «Мен севиб ўқиган китоб» ва «Энг яхши китобхон» респуб­лика танловлари, «Китоб байрами» ва «Болалар китоблари» анъанавий респуб­лика фестиваллари ўтказилмоқда.

Мудофаа вазирлиги тизимида ҳафтанинг ҳар душанбаси «Ёшлар иттифоқи куни» деб эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Давлат божхона қўмитаси тизимларида Ёшлар иттифоқининг 241 та бошланғич ташкилоти тузилди.

Иттифоқнинг ҳарбий қисмлардаги бошланғич ташкилотларининг низоми ва ташкилий тузилмалари тасдиқланди.

Бошланғич ташкилотнинг ташкилий тузилмаси бошланғич ташкилот етакчиси, маданий-маърифий ва ҳуқуқий тарғибот йўналиши сардори, ижтимоий-иқтисодий йўналиш сардори, ҳарбий-ватанпарварлик ва оммавий спорт йўналиши сардори, устоз-шогирд йўналиши сардоридан иборат бўлиб, мазкур йўналишларга бугунги кунга қадар 900 нафар сардор сайланди.

Камолиддин ХУДОЙНАЗАРОВ тайёрлади.

 

Информеры