2018 ЙИЛНИНГ 15 ДЕКАБРИДАН 2019 ЙИЛНИНГ 15 ЯНВАРИГАЧА РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ БЎЛИБ ЎТАДИ

ТОЖИКИСТОН ЗАВОД ҚУРАДИ

Яқин келажакда Тожикистон Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти ҳудудида янги цемент заводини қуришга киришади, деб хабар берган «ASIA-Plus». «Завод Тожикистонда цемент ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи хусусий компания ҳисобига қурилади, – дея маълум қилди Республика Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Неъматулло Ҳикматуллазода. – Тожикистон хусусий бизнесининг қўшни давлат иқтисодиётига инвестиция киритиш ниятини қўллаб-қувватлаймиз».