Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

БОЛАЛАРГА БАЙРАМ СОВҒАСИ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси ётоқхонаси ҳудудида мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллик шодиёналари арафасида янгидан барпо этилган болалар ўйингоҳи мажмуаси ҳамда футбол майдончасининг фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни Мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов очиб бераркан, мамлакатимизда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига яратиб берилаётган қулай яшаш шароитлари, фарзандларининг бўш вақтларини унумли ўтказишга, ҳам жисмонан, ҳам маънан етук бўлиб вояга етишлари учун кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг кўлами ва аҳамияти хусусида тўхталди.

– Турмуш ўртоғим яқинда Қуролли Кучлар академиясига ўқишга кирдилар. Биз, ушбу ётоқхонада икки йил истиқомад қиламиз. Бугун фойдаланишга топширилаётган ўйингоҳлар болажонларимиз учун байрам совғаси бўлди. Бунинг учун Мудофаа вазирлиги раҳбариятига миннатдорлик билдирамиз, – дейди майор Улуғбек Сайдуллаевнинг рафиқаси  Гулҳаё Сайдуллаева.

Тадбир давомида байрам дастурхони ёзилди. Хонандалар томонидан айтилган қўшиқлар болажонларни рақсга чорлади.

Алибек АНВАРОВ

 

Информеры