2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

КЎП МАҚСАДЛИ ВЕРТОЛЁТ

АН-6М русумли кўп мақсадли зарбдор вертолёт қуруқликдаги қўшинлар, шунингдек «рейнжерлар» бўлинмаларини ўт очиш орқали қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган.

 Вертолётнинг борт радиоэлектрон ускуналари, ракеталарни нишонга тўғрилаш учун мўлжалланган қўшимча лазерли нишон кўрсаткичга эга бўлган ANҒZSQ-2 EOSS русумли станцияни ҳисобга олмаганда, МН-6М вертолётига ўрнатилган ускуналарга ўхшаш.

 Қўйилган вазифаларни самарали бажариш мақсадида машина қуроллари таркибига 7,62 мм.ли олти стволли М134 пулемёти, 12,7 мм.ли уч стволли GAU-19 пулемёти, иккита Mk 19 гранатомёти, М260 русумли бошқарилмайдиган ракеталарни ишга туширувчи иккита қурилма, «ҳаво-ер» типидаги AGM-114 «Хеллфайр» русумли (2 та) ва «ҳаво-ҳаво» типидаги AIM-92 «Стингер» русумли (2 та) бошқарилувчи ракеталар турли комбинацияларда киритилиши мумкин.

 АН-6Мнинг техник-тактик тавсифлари қуйидагича: экипаж 2 кишидан иборат, баландлиги 2,6 метр, узунлиги 9,8 метр, максимал кўтарилиш оғирлиги 2127 кг, кўтарувчи винт диаметри 8,1 метр, орқа винт диаметри 1,3 метр, 4-5 кишини олиб учиши мумкин, максимал тезлиги соатига 241 км, амалий учиш узоқлиги 2510 км, ҳаракатланиш радиуси 430 км, амалий кўтарилиш баландлиги 4815 

Информеры