2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

ТУРЛИ ВАРИАНТЛАРДА ҚЎЛЛАШ МУМКИН

М-346 «Мастер» русумли ўқув-жанговар, шу билан биргаликда енгил штурмчи самолёт Италиянинг «Аэромакки» компанияси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Бу самолёт асосан қирувчи авиация шахсий таркибини тайёрлаш учун мўлжалланган. Машина замонавий қирувчи самолётларнинг тезлиги ва манёврчанлиги кўрсаткичларига мос келувчи учиш тавсифларига эга бўлган ўқув-машқ воситасини яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.

М-346 «Мастер»нинг асосий техник-тактик тавсифлари қуйидагича: экипаж икки кишидан иборат, максимал кўтарилиши оғирлиги 9500 кг (юксиз – 4610 кг), максимал учиш тезлиги соатига 1060 км, амалий кўтарилиши баландлиги 13715 м, бошқа жойга учиб ўтиш узоқлиги 2850 км (учта илма ёнилғи баклари билан). Самолётнинг кучланиш қурилмаси таркибига ITEC фирмаси томонидан ишлаб чиқилган, ҳар бирининг тортиш кучи 2835 кгс бўлган иккита F124-GA-200 русумли турбореактив двигатель киради. Самолётнинг габарит ўлчамлари: узунлиги 11,5 м, баландлиги 4,8 м, қанот кўлами 9,7 м, қанот майдони 23,5 м2.

М-346 «Мастер» жанговар самолёт вариантида 3000 кг.гача оғирликдаги Mk 82, Mk 83, Mk 84, GBU-12, GBU-16, Mk 20 «Рокай» типидаги бомбалар, 70 ва 80 мм.ли бошқарилмайдиган авиация ракеталари, «ҳаво-ҳаво» типидаги AIM-9 «Сайдвиндер» русумли бошқарилувчи ракеталар, «ҳаво-ер» типидаги AGM-65 «Мэй­верик», «Бримстоун» русумли бошқарилувчи ракеталар, «Марте» Mk 2А русумли кемаларга қарши ракеталар, DEFA русумли 30 мм.ли тўп жойлаштирилган контейнер, «Викон-18» фотоконтейнери, ELT 555 русумли радиоэлектрон кураш контейнерини олиб учиши мумкин.

Информеры