2018 ЙИЛНИНГ 15 ДЕКАБРИДАН 2019 ЙИЛНИНГ 15 ЯНВАРИГАЧА РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ БЎЛИБ ЎТАДИ

ҚУВОНЧ, ШОДЛИК СУРУРИ

Энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги арафасида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли Термиз шаҳридаги ҳарбий қисмларнинг бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларига янги хизмат уйлари калити тантанали топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан миллий армиямизни замонавий техника ва янги қурол-аслаҳа билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимининг қайта кўриб чиқилгани Қуролли Кучларимизнинг жанговар қудрати ва салоҳиятини юксалтиришда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди. Бу жараёнда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини кучли ижтимоий ҳимоя қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Барча шароитларга эга янги уй-жойлар билан таъминланмоқда.

Термиз шаҳрида барпо этилган 32 хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уйда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун зарур қулайликлар яратилди.

– Янги уйда барча шароит мавжуд, – дейди катта лейтенант А.Амиров. – Меҳмонхона, ошхона ва бошқа ёрдамчи хоналар замонавий жиҳозланган. Бу ердаги қулайликлардан айниқса, турмуш ўртоғим ва фарзандларимиз жуда хурсанд. Ватан олдидаги хизмат бурчимизни шараф билан бажариш учун бизга шундай шароитлар яратиб бераётган давлатимиздан беҳад миннатдормиз.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Б. Пўлатов сўзга чиқди.

ЎзА материали асосида

тайёрланди.