2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

ЧЕГАРАЧИЛАРГА ЯНГИ УЙЛАР

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги чегарачилар ҳарбий шаҳарчасида 24 хонадонга мўлжалланган икки қаватли янги уй фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ватан ҳимоячилари, ҳокимият, қурувчи ташкилот, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

– Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида янги уйга эга бўлганимиздан беҳад хурсандман, – дейди сержант Бахтиёр Исмоилов. – Икки хонали замонавий жиҳозланган уйда оиламиз учун барча қулайлик бор. Давлатимизнинг бу ғамхўрлиги менинг ва сафдошларимнинг жанговар, руҳий тайёргарлигини янада оширади. Мен бу ғамхўрликни Ватанимга, халқимга ва Президентимга содиқ хизмат қилиш билан оқлайман.

Бадиий жамоалар томонидан намойиш этилган концерт дастури уй тўйларида иштирок этаётганларга яхши кайфият улашди.

ЎзА материали асосида

 тайёрланди.

Информеры