2018 ЙИЛНИНГ 15 ДЕКАБРИДАН 2019 ЙИЛНИНГ 15 ЯНВАРИГАЧА РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ БЎЛИБ ЎТАДИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАН ҲИМОЯГА ЭГА

TMV русумли зирҳли жанговар машина (ғилдираклар формуласи 6х6) Британиянинг шу номдаги (TMV – Total Mobility Vehicles) компанияси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Шунингдек, бу машинанинг умумий шасси ва юриш қисмидан фойдаланилувчи ғилдирак­лар формуласи 4х4 ва 8х8 бўлган вариантлари ҳам мавжуд. TMV шахсий таркибнинг миналар ва қўлбола портлаш воситаларидан ишончли ҳимояланишини таъминлайди. Экипажни портлашнинг зарбали тўлқинидан ҳимоялаш учун V-симон туб қисмига эга бўлган икки қатламли корпус ишлаб чиқилган ва ундан мазкур сериядаги барча машиналарда фойдаланилади.

 Машина конструкцияси тўлиқ зирҳли варақлар билан қопланган пўлат каркас кўринишига эга. Корпуснинг устки қисмида жойлашган модуль устқурма зарурий ҳимояни таъминлашда оғирликни минималлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган юқори технологияли, кўп қатламли материаллардан тайёрланган. TMV иккита 12,7 мм.ли жуфтлаштирилган пулемётга эга бўлган турель қурилмаси билан жиҳозланган, 7,62 мм.ли пулем­ёт эса алоҳида машинанинг олд қисмига ўрнатилган. Шунингдек, тутун тарқатувчи гранаталарни ишга тушириш қурилмалари ҳам мавжуд. TMVга қуввати 200 от кучига тенг бўлган «Камминз» ISB5 русумли тўрт цилиндрли дизель двигатели ўрнатилган. Машинанинг жанговар оғирлиги 7,5 тонна, узунлиги 5,84 метр, эни 2,36 метр, баландлиги 2,7 метр, шоссе бўйлаб максимал ҳаракатланиш тезлиги соатига 130 км.