2018 ЙИЛНИНГ 15 ДЕКАБРИДАН 2019 ЙИЛНИНГ 15 ЯНВАРИГАЧА РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ БЎЛИБ ЎТАДИ

227 МИНГ ДОЛЛАРДАН 108 МИНГИ АРМИЯ СПОРТЧИЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

Осиё ўйинлари ғолиблари тақдирланди

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинлари бўлиб ўтганидан аксарият юртдошларимиз хабардор. Ортда қолган мусобақа ўзбек спорти тарихида янги саҳифа очди. Ҳамюртларимиз Осиё ўйинлари давомида 21 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза, умумий ҳисобда 70 та олтин медаль қўлга киритиб, бешинчи ўринни эгаллашди. Яна бир эътиборли жиҳати, шундан 10 та олтин, 12 та кумуш ва 11 та бронза медални Мудофаа вазирлиги спорт клуби (МВСК) аъзолари қўлга киритдилар.

Миллий олимпия қўмитаси биносида Осиё ўйинларида совриндор бўлган спортчиларимизни тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари ва бошқалар иштирок этишди.

Президентимизнинг «XVIII Осиё ўйинларининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тўғрисида»ги фармойишига кўра, Осиё ўйинлари олтин медал соҳиблари 5000, кумуш медаль совриндорлари 3000, бронза медалига эга чиққан спортчиларимиз эса 2000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан бирма-бир тақдирланишди.

Спортчиларнинг умумий ҳисобда олган мукофот пули 227 минг АҚШ долларини ташкил этган бўлса, шундан 108 минги МВСК аъзоларига насиб этди.

Абдулла ҲОТАМОВ

тайёрлади.