2018 ЙИЛНИНГ 15 ДЕКАБРИДАН 2019 ЙИЛНИНГ 15 ЯНВАРИГАЧА РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ БЎЛИБ ЎТАДИ

ТОШКЕНТДА МУДОФАА ВАЗИРЛАРИ КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛАДИ

2018 йилнинг 12 октябрида Тошкент шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитанинг 48-мажлиси бўлиб ўтган эди.

Мудофаа вазирлари кенгаши доирасидаги ўзаро ҳамкорлик минтақада мудофаа ва хавфсизликни таъминлашнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати