2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ҚЎМИТА ЙИҒИЛИШИ

Арманистон пойтахтида МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги Ҳарбий таълим масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитанинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда МДҲга аъзо мамлакатлар олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари ўртасида ўтказилган IV Халқаро Олимпиадада эришилган натижалар, юқори ўринларни банд этган мамлакатлар тажрибаларидан намуна олиш масалалари муҳокама қилинди ҳамда 2019 йилдаги Олимпиадалар режаси имзоланди.

Йиғилишда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги номидан ҳарбий кадрларни тайёрлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи полковник Шермуҳаммад Саидаҳмадов иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, ҳарбий таълим соҳасидаги халқаро ҳарбий ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари 2018 йилда илк бор курсантлар ўртасидаги Халқаро Олимпиаданинг 5 та фан йўналиши бўйича финал босқичида иштирок этиб, битта иккинчи ва учта учинчи ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистонлик курсантлар 2019 йилда чет тили, математика, информатика ва ҳарбий-профессионал тайёргарлик бўйича олимпиадаларда иштирок этиши режалаштирилмоқда.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Информеры