2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

ҲАР ҚАНЧА ЭЪЗОЗЛАСАК-ДА, КАМ

Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Мудофаа вазири генерал-майор А. Азизов иштирок этди.

Тадбир аввалида Президентимизнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган байрам табриги тингланди. Сўнгра Мудофаа вазирлигига қарашли таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ мутахассисларга «Намунали хизмати учун», «Ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки учун» кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар топширилди.

Ватан туйғусини чуқур англайдиган, иродаси мустаҳкам, юксак маънавиятли ёш авлодни тарбиялашда муаллим ва мураббийларимизнинг ўрни беқиёс. Уларнинг билим ва тажрибаси, куч-ғайрати ва маҳорати сабаб, жамиятимизнинг турли соҳаларида, шу жумладан, Қуролли Кучларимиз сафларида малакали кадрлар фаолият кўрсатмоқда. Кўз нури ва қалб қўрини, бутун ҳаётини ёшларга тарбия беришга, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга бағишлаган, юртимиз келажаги пойдеворини яратаётган ўқитувчи, педагогларимизга ҳар қанча таҳсин айтсак, уларни қанча эъзоз ва эҳтиром этсак шунча кам.

 

Тўлқин ЖУМАНАЗАРОВ

 

Информеры