2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

АВТОМАТИК ТИЗИМГА ЭГА

«Сора» (Sora) деб номланган 12 мм.ли ўзиюрар гаубица Сербия ҳарбий-техника институти мутахассислари томонидан D-30J русумли (Россияда ишлаб чиқарилган) шатакка олинувчи гаубицанинг тебранувчи қисмидан фойдаланган ҳолда яратилган. Тўп ўта қийин йўллардан ҳам юра оладиган FAR 2026 русумли автомобиль (ғилдираклар формуласи 6 х 6) шассисига ўрнатилган. Гаубица автоматик ўқлаш тизимига эга. Автомат тўпдаги ўқ солинадиган қисмнинг ҳар икки томонидаги 2 та барабанга жойлаштирилган олтита ўқ (снаряд ва заряд)дан фойдаланади (снаряд – ўнг томонда, заряд – чап томонда). Ўқлаш тизимининг автоматлаштирилиши сабабли тўп ҳисоби (расчёти) икки кишигача қисқартирилган (стандарт ҳолатда уч кишидан иборат бўлади). Ўт очишни бошқариш тизими ўқ узишни 3-4 дақиқа оралиқдаги цикл билан олиб бориш имконини беради: машинани тўхтатиш ва тўпни поход ҳолатидан жанговар ҳолатга ўтказиш учун 90 сония, олтита снарядни отиш учун 60 сония ва тўпни қайта поход ҳолатига ўтказиш учун яна 60 сония талаб этилади. Гаубицанинг жанговар комплекти 40 та снаряддан иборат бўлиб, улар кузовда жиҳозланган стеллажларга жойлаштирилган. «Сора» инерциал ва йўлдош орқали навигация тизимига эга. Муайян позицияда ўт очишни бошқариш масофадан (машинадан 200 метр узоқликдан) амалга оширилиши мумкин.

Ўзиюрар гаубицанинг жанговар оғирлиги 18 тонна (жанговар комплект билан биргаликда), ёнилғи бўйича юриш захираси 50 км.ни ташкил этади. «Сора» биринчи марта 2013 йилда Белград шаҳрида бўлиб ўтган «Партнёр – 2013» номли халқаро қурол-яроғ ва ҳарбий техника кўргазмасида ҳарбий мутахассислар эътиборига ҳавола этилган.

Информеры