2018 ЙИЛНИНГ 15 ДЕКАБРИДАН 2019 ЙИЛНИНГ 15 ЯНВАРИГАЧА РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ БЎЛИБ ЎТАДИ

ҲАРБИЙ ГОСПИТАЛЬ КЕМАСИ

Хитой ҳарбий денгиз кучлари тасарруфидаги «Дайшаньдао» русумли госпиталь кемаси (борт рақами 866, халқаро тасниф бўйича номи «Пис Арк»)нинг қурилиши 2006 йилда «Гуанчжоу шипъярд интернэшнл» кемасозлик заводида бошланган, 2007 йил августида сувга туширилган ва 2008 йилда мамлакат ҳарбий флоти таркибига киритилган.

Кеманинг узунлиги 178 метр, эни 24 метр, сувга ботиб туриш даражаси 8,5 метр, тўлиқ сув сиғими 23370 тонна. Максимал юриш тезлиги 20 узел, сузиш узоқлиги тежамкор 14 узел тезликда 10000 миляни ташкил этади. Экипаж 135 кишидан иборат. Кема 20 нафар беморга мўлжалланган интенсив терапия ва жонлантириш (реанимация) бўлими, шунингдек, умумий сиғими 300 кишига мўлжалланган 32 та палата ҳамда 8 та операция хонасига эга (максимал равишда 600 нафаргача беморни қабул қилиши мумкин). Телеконференция режимида даволаш тадбирларини ўтказиш учун имкониятлар яратилиши ҳам кўзда тутилган. Кеманинг орқа қисмида вертолёт майдончаси жиҳозланган. «Дайшаньдао» қуролларга эга эмас, экипаж аъзолари дунё океанининг турли минтақаларида халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи меъёрларига асосланган вазифаларни бажариш билан шуғулланади.