2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

ОЛИМПИЯ ЧЕМПИОНИ ОФИЦЕР БЎЛДИ

Жорий йилда Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилган XVIII ёзги Осиё ўйинлари ҳамда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича халқаро турнирда спортчиларимиз, хусусан, Мудофаа вазирлиги спорт клуби вакиллари муносиб иштирок этди. Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида ушбу мусобақалар ғолиб ва совриндорлари ҳамда уларнинг мураббийларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов иштирок этди.

Тақдирлаш маросими аввалида шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар Руслан Нурудинов, Вадим Меньков ва Надия Дусановаларга навбатдаги ҳарбий унвон – лейтенант погонлари топширилди. Мураббий ва спортчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

– Болалигимдан ҳарбий касбга қизиқиш ва ҳурматим баланд, – дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи лейтенант Руслан Нурудинов. – Сафарбарлик чақируви резерви батальонида ҳарбий хизматни ўтаганимда, ҳарбий хизматчилар билан бўлган кўплаб учрашувларда бу ҳақда доим айтардим. Буни қарангки, вақти келиб Мудофаа вазирлиги спорт клуби вакилига айландим. Энди эса илк офицерлик унвонига эришдим. Буни ҳам ҳаётимдаги ғалабаларимдан бири деб биламан.

Саҳнага тақдирланиш учун чиққанлар кўп бўлди. Ҳар бири мукофотни олгач, «Ўзбекистонга садоқат билан хизмат қиламан!» деди. Аслида уларнинг юртга садоқати спортдаги ютуқларида намоён. Улар сабаб спорт майдонларида байроғимиз юқорида осиғлиқ, мадҳиямиз янграмоқда. Улар сабаб Ватанимиз номи турли тилларда янграмоқда. Баракалла, армия спортчилари!

Мудофаа вазирлиги спорт клуби вакиллари томонидан 2018 йилнинг 9 ойи ичида қўлга киритилган медаллар:

халқаро мусобақаларда – 174 та;

республика мусобақаларида – 606 та.

Руслан Нурудинов (оғир атлетика), Вадим Меньков (каноэ), Маъруф Ғайбуллаев (кураш), Никита Рафалович (таэквондо), Муҳсин Ҳисомиддинов (кураш), Диёрбек Ўрозбоев (дзюдо), Кумуш Йўлдошева (кураш), Миразизбек Мирхалилов (бокс), Дилдора Шерматова (кураш), Бобо-Усмон Батуров (бокс)

Надия Дусанова (енгил атлетика), Дмитрий Шокин (таэквондо), Артур Гулиев (каноэ), Шунқор Абдурасулов (бокс), Наиль Пулатов (таэквондо), Нилуфар Зокирова (каноэ), Руслан Буриев (кураш), Дилноза Раҳматова (каноэ), Исломбек Мамбетназаров (эшкак эшиш), Яхъё Имомов (кураш), Юлия Борзова (каноэ), Достон Якубов (оғир атлетика)

Нигора Турсунқулова (таэквондо), Гулноза Матниязова (дзюдо), Серик Мирбеков (каноэ), Шерали Жўраев (дзюдо), Дилноза Раҳматова (каноэ), Исломбек Мамбетназаров (эшкак эшиш), Рустам Джангабаев (оғир атлетика), Юлия Борзова (каноэ), Сарвар Шомуродов (кураш), Бекмурод Олтибоев (дзюдо), Адҳам Эргашев (оғир атлетика)

 

Тўлқин ЖУМАНАЗАРОВ

Информеры