2018 ЙИЛНИНГ 15 ДЕКАБРИДАН 2019 ЙИЛНИНГ 15 ЯНВАРИГАЧА РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ БЎЛИБ ЎТАДИ

ЎҚУВ ДАСТУРИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР

Ўтган ўқув йилидан бошлаб мамлакатимиз умумтаълим мактабларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик (ЧҚБТ) фани ўқитилиши бошланганидан хабардорсиз. Шу ўринда ЧҚБТ фанининг ўқув дастури ҳақидаги баъзи шахсий фикр ва мулоҳазаларимни билдирмоқчиман. Зеро, келаси ўқув йилидан ЧҚБТ фани ўқув дастуридаги камчиликлар бартараф қилинса. Дастур тузишда муаллифлар фаннинг баъзи қисмлари ўғил болалар ва қизлар билан биргаликда, баъзилари эса алоҳида ўқитилишини инобатга олмаган. Яъни, қиз болалар қайси бўлимни ўғил болалар билан биргаликда, қайси бўлимни алоҳида ўқийди ҳамда неча соат ўқийди, аниқлик киритилмаган. Дастурдаги қўшимча изоҳларда «Фуқаро муҳофазаси» ва «Тиббий билим асослари» бўлимларини ўғил ва қиз болалар бирга, қолган бўлимлар алоҳида ўқитилиши тавсия қилинган. Шунингдек, амалий жисмоний тайёргарлик бўлимини ўрганиш даврида қиз болалар ва ўғил болалар учун алоҳида нормативлар белгиланган, дейилган. Хўш, қани ўша нормативлар? Уларни ким тузган? Бу нормативлар илмий асосланганми? Нега бирданига ЧҚБТ фани бўлимларини қизлар ва ўғил болалар ажратилмай бирга ўқийдиган бўлиб қолишди? Бўлимларга ажратилган дарс соатларини ҳам қайта кўриб чиқиш лозим. Авваллари «Фуқаро муҳофазаси» ва «Тиббий билим асослари» бўлимлари 10-синфда ўқитилар эди. Дастурдаги бундай кескин ўзгартиришлар нима сабабдан юз берди? Шунингдек, мактабларда ўқув йили 34 ҳафтадан иборатлиги, қиз болалар ўрганадиган бўлимларга ажратилган дарс соатлари ҳам шунга мувофиқ бўлиши шартлиги дастур тузувчиларининг эътиборидан четда қолиб кетган. Сиз бу борада қандай фикрдасиз, азиз ўқувчилар?

Азизилло БЎТАЕВ, 

«Халқ таълими фидойиси»,

Андижон вилояти