Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги Қарори билан муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддати ўзгарди

ЯНГИ ВАРИАНТДАГИ МИНОМЁТ

Финляндиянинг «Патриа» компанияси мутахассислари «Немо» (NEw Mortar) русумли 120 мм.ли миномётнинг контейнер вариантини ишлаб чиқдилар. Янги тизим «Немо контейнер» деб номланган. У 20 футли стандарт контейнерга жойлаштирилади ва «Сису» сериясидаги ҳарбий юк автомобили (ғилдираклар формуласи 8 х 8) платформасига, шунингдек, десант-штурмчи катер ёки кемага ўрнатилиши мумкин. Зарурат туғилган вазиятларда бу тизим бевосита ерга ўрнатилиши ва ўт очишни амалга ошириши ҳам мумкин. Миномёт контейнери автоном куч қурилмаси ва кондиционер билан жиҳозланган. Буюртмачи оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш учун фильтр-вентиляцион қурилмага, шунингдек, баллистик ҳимоянинг зарур даражасига эга бўлган конфигурацияни танлаши мумкин. Жанговар захира 100 тагача минадан иборат. Тизим ҳисоби (расчёти) таркибига тўрт киши – командир ўт очувчи, икки нафар ўқловчи ва механик-ҳайдовчи киради. «Немо контейнер»нинг оғирлиги 10 тонна, ҳисоб ва жанговар комплект билан биргаликда 12 тоннани ташкил этади. Ўт очиш масофаси 10 км.гача, максимал отиш тезлиги дақиқасига 10 та минадан иборат. 12 сония мобайнида 3 тадан мина отиш режими ҳам кўзда тутилган. Ўт очиш тикка йўналиш бўйича ҳам, тўғридан-тўғри мўлжалга олиш бўйича ҳам амалга оширилади. Тизим ёрдамида тезлиги 20 узелгача бўлган ташувчи-кемадан самарали ўт очиш мумкин, аммо ҳаракатланаётган автомобилдан ўт очиш тақиқланади. «Немо контейнер» С-130 русумли ҳарбий-транспорт самолёти ёрдамида тегишли ҳудудларга етказилиши мумкин.

Информеры