2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ: «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

АВТОМАТИК ТИЗИМГА ЭГА

«Цезарь» (CAESAR – CAmion Eguipe d’un Susteme d’ARtillerie) русумли 155 мм.ли ўзиюрар гаубица Франциянинг «Некстер» фирмаси мутахассислари томонидан яратилган ва мазкур фирмага қарашли корхонада ишлаб чиқарилади. У «Рено тракс» компаниясининг «Шерпа» 10 русумли автомобили (ғилдираклар формуласи 6 х 6) шассиси асосида ишлаб чиқарилади.

 Гаубицанинг асосий техник-тактик тавсифлари қуйидагича: жанговар оғирлиги 17,7 тонна, узунлиги 9,95 метр, эни 2,55 метр, баландлиги 3,26 метр, ствол узунлиги 52 клб, шоссе бўйлаб максимал ҳаракатланиш тезлиги соатига 90 километр, ёнилғи бўйича юриш захираси 600 километр, жанговар комплекти 36 та снаряд. Қурилма снарядларни автоматик узатиб бериш тизими билан жиҳозланган. «Цезарь»нинг максимал отиш тезлиги дақиқасига 6 та ўқ узишни ташкил этади. Нишонга тўғрилаш тизими узатмалари гидравлик (асосий) ва қўлда амалга оширилувчи (ёрдамчи). Гаубицадан отиш учун парчаланувчи-фугасли, кассетали, тутун тарқатувчи, ёритувчи, фаол-реактив снарядлар, шунингдек, танкка қарши BONUS типидаги бошқарилувчи снарядлардан фойдаланиш мумкин. Фаол-реактив снарядлар билан максимал отиш узоқлиги 42 километрни ташкил этади.

 

Информеры