2018 ЙИЛНИНГ 15 ДЕКАБРИДАН 2019 ЙИЛНИНГ 15 ЯНВАРИГАЧА РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ БЎЛИБ ЎТАДИ

ХАЛҚ ВА АРМИЯ ЎРТАСИДАГИ РИШТА

Бундан 6 йил муқаддам, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йилнинг 24 октябридаги қарорига мувофиқ Мудофаа вазирлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилди. Бугун ҳарбийлик касби нуфузини оширишда, ҳарбий хизматчилар ва чақириққача бўлган ёшларнинг маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси тизимини шакллантиришда мазкур жамоатчилик институтининг аҳамияти беқиёс.

Шу ўринда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг 2018 йилнинг ортда қолган давридаги айрим ишларига назар ташлаймиз.

2018 йил январь

Президент Ш.Мирзиёевнинг «Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз» номли китобидан 100 дона ҳамда 100 дона бадиий адабиёт Қуролли Кучлар академияси кутубхонасига топширилди.

Ўзбекистон Бадиий академиясида ҳарбий рассом И. Илҳомовнинг «Бу менинг Ватанимдир» номли шахсий кўргазмаси очилишида кенгаш аъзолари қатнашди.

Жиззахдаги ҳарбий қисм, муассаса, меҳнат жамоаларида ҳамда маҳаллаларда 62 та маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Қуролли Кучлари академиясига 12 турдаги 160 та китоб ва 5 турдаги 50 та буклет тақдим этилди.

Қуролли Кучлар академиясида Мудофаа доктринасига бағишлаб давра суҳбати ташкил этилди.

2018 йил февраль

Жамоатчилик Кенгаши аъзолари Жиззах, Тошкент, Хоразм, Андижон ва бошқа вилоятларда муддатли ҳарбий хизматга чақирув тадбирларида иштирок этди чақирилувчиларга совғалар топширди.

Жиззахдаги олий ҳарбий авиация билим юрти шахсий таркибига кенгаш аъзоси Ш. Маҳбубов режиссёрлигида яратилган «Сенинг учун яшарман» номли фильм намойиш этилди.

Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмда Мудофаа доктринасини ўрганишга оид давра суҳбати ўтказилди.

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни тантанали кузатиш ҳамда қисм қўмондонлиги тавсияномаларини топшириш тадбирида кенгаш аъзолари фаол иштирок этди.

2018 йил март

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий-техник институтида «Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг ўрни ва аҳамияти» мавзусида маъруза қилинди.

Тантанали ҳарбий қасамёд қабул қилиш маросимларида кенгаш аъзолари фаол қатнашди.

2018 йил апрель

Жамоатчилик кенгашининг 2018 йил биринчи чораги якунларига бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

2018 йил май

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонларига Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари ташриф буюрди.

2018 йил июнь

«Ҳарбий қисмларда ёшларнинг китобхонлик маданиятини ошириш ва уларни юксак савияли адабиётлар билан таъминлашнинг долзарб масалалари» мавзусида семинар ўтказилди.

Мудофаа вазирлигига қарашли олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантларнинг навбатдаги битирув маросимларида кенгаш аъзолари фаол иштирок этдилар.

2018 йил июль

Ҳарбий кафедралар талабаларининг Ҳарбий қасамёд қабул қилиш тантаналарида кенгаш аъзолари қатнашди.

Қуролли Кучлар академиясида Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг биринчи ярим йиллик якунларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

2018 йил август

«Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни» муносабати билан ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларда кенгаш аъзолари фаол иштирок этдилар.

Мустақилликнинг 27 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Жамоатчилик кенгаши мустақиллигимизни ҳимоя қилиш йўлида жонини фидо этган 88 нафар ҳарбий хизматчи оиласига моддий ёрдам кўрсатди.

2018 йил сентябрь

Олий ҳарбий таълим муассасаларида ўтказилган Ҳарбий қасамёд қабул қилиш маросимида Жамоатчилик кенгаши аъзолари фаол иштирок этдилар.

Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари М.Умаров муаллифлигида яратилган «Ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси» номли методик қўлланманинг тақдимот маросими ўтказилди.

Жамоатчилик кенгаши раиси И. Мирзаалиев, «Ватанпарвар» газетаси мухбири З. Юнусова, кенгаш аъзоси Ҳ. Насимов томонидан яратилган, Узун ва Сариосиё туманларида террорчи гуруҳлар билан бўлган қуролли тўқнашувларда мардлик намуналарини кўрсатган ҳарбий хизматчилар хотирасига бағишланган «Ҳаёт» фильмининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

2018 йил октябрь

Фарғона, Самарқанд вилоятларида жойлашган «Темурбеклар мактаби»да «Ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари М. Нурматова томонидан хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг турмуш ўртоғи З. Мадолимованинг мурожаати ўрганилиб, уни ишига тиклаш масаласи ҳал этилди.

Минтақавий бўлинмаларда Қашқадарё

– Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида 120 дан ортиқ маданий-маърифий тадбир, давра суҳбати ва кўрик-танловлар ўтказилди;

– кенгаш аъзолари томонидан ҳарбий хизматчиларнинг оилавий шароитлари ўрганилиб, 12 нафар оилада ўзаро келишмовчиликларга барҳам берилди;

– ҳарбий хизматчиларнинг 43 нафар фарзанди мактабгача таълим муассасаларига, 52 нафар фарзанди умумий ўрта таълим мактабига ўқишга жойлаштирилди.

Тошкент вилояти

2018 йилнинг 1 чорагида

– Ҳарбий хизматчиларнинг 39 нафар оила аъзоси бандлиги таъминланди;

– ҳарбий хизматчиларнинг 128 нафар фарзанди мактабгача таълим муассасаларига жойлаштирилди;

– хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг 17 нафар оила аъзоларига эсдалик совғалари тақдим этилди.

Д. РЎЗИЕВА тайёрлади