2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ: «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

КУНУ ТУН БЕХАТО ЎҚ УЗАР...

Юқори қўмондонлик томонидан қўйилган жанговар ўқув топшириқларини бажариш, тайёргарлик машқларини ташкиллаштириш инновацион ёндашув, янгича талқинда синовдан ўтказилмоқда... қуйида ана шу асосда Шарқий ҳарбий округнинг Наманган вилоятида жойлашган дала-ўқув майдонида бўлиб ўтган мерганларнинг кундузги ва тунги отиш машғулотлари билан танишасиз.

Ўзбек жанг стратегиясини бойитаётган шартнома бў­йича ҳарбий хизматчи, оддий аскарлар Мурод Оринбоев, Нурбек Ниязимбетов, Бозорбой Қурбонов, Жумагелди Ортиқов ва Шоҳжаҳон Исроилов каби мерган ҳарбий хизматчилар жуфтлик ва учлик гуруҳларда СВД жанговар ўқотар қуролида бир-бирининг хавфсизлигини ва вазиятдан келиб чиқиб, қулай ўқ узишини таъминлаб, нишонларни йўқ қилишади. Бунда машғулот раҳбари ҳарбий хизматчиларнинг ҳаракатини назоратга олган ҳолда, отиш корректураси ва нишонлар бўйича кўрсатмалар бериб боради.

***

Жанговар СВДнинг техник хусусиятларини эндигина ўзлаштираётган ҳарбий хизматчиларнинг жанговар имкониятларини ошириш учун пахтавон патронли ўқдон ўрнатилган қуроллар стволига қаттиқ жисм билан зарб берилади. Мақсад ёш мерганларда қуролнинг ўт очиш пайтидаги қаршилигини енгишга ўрганиш.

***

Тунда тактик машғулотларни амалга ошириш мураккаброқ. Шундай бўлса-да, мерганлар инновацион-тактик тажрибаларига таянадилар. Узоқ ва яқиндаги (ҳаракатланувчи) нишоннинг белгиланган қисмига жиддий талофат етказадилар. Бунинг учун ўзлари машғулотларда татбиқ этган қулай жанговар позицияни эгаллашлари кифоя.

***

Улар исталган шароитда шартли душманни тор-мор этишга шай. Тунги жанговар вазифани бажариш учун пистирмадан ва жой шароитидан келиб чиққан ҳолда ниқобланиб, қўйилган вазифани тез, аниқ ва бехато бажарадилар.

Алибек ОМОНТУРДИЕВ

Информеры