2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ: «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

ЁШЛАРГА ҒУРУР БАҒИШЛАЙДИ

Таъкидлаш жоизки, аҳолининг кенг қатламлари, жумладан, ҳарбий хизматчилар иштирокида ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги тадбирларни ўтказиш бўлғуси Ватан ҳимоячилари онгу тафаккурини оширишга, дунёқарашини кенгайтиришга, ёшларнинг ҳарбий хизматга қизиқиши, ҳавасини кучайтиришга хизмат қилади. Бўлажак аскарларни чақириққача бўлган даврда тайёрлашнинг ўрни ва аҳамияти, ёшларнинг ҳарбийликдек масъулиятли ва айни пайтда шарафли касбни танлашга онг­ли ёндашиши нақадар муҳим экани барчамизга маълум. Бугунги тадбирлар ҳам ёш ўғил-қизларимизда она Ватан учун, унинг ютуқларидан, тинч ва осойишта ҳаётимиз кафолати бўлмиш миллий армия­миздан фахрланиш ҳиссини янада кучайтиришга хизмат қилади. Бу борада эса, ўқувчиларга Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, ҳарбийларнинг хизмат ва яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш борасида қилинаётган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотларни етказиш катта самара беради.

– Тадбир талабаларга манзур бўлганини улар билан суҳбат жараёнида билдим, – дейди капитан Омонбой Матчонов. – Айниқса, келажакда ҳарбий хизматни ўташни ният қилганлар, кўплаб саволлари билан фаол иштирок этишди. Ҳарбий хизмат турлари, ҳарбий хизматчилар учун белгиланган имтиёзлар тизими ҳақида тушунчалари бойитилди.

Подполковник Акром МИРЗААБДУЛЛАЕВ,

Мудофаа вазирлиги давлат техник назорати

бўлими бошлиғи

 

Информеры