2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ: «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

ЯНГИ РЕАКТИВ ТИЗИМ

ZRN-1 «Стокротка» русумли бараварига ўт очувчи реактив тизим Украинанинг «Укроборонпром» корхонаси ва Польшанинг «WB груп оф Поланд» компанияси мутахассислари томонидан ҳамкорликда яратилган. Мазкур жанговар восита биринчи марта 2017 йилда Польшанинг Кельце шаҳрида ўтказилган мудофаа саноати кўргазмасида ҳарбий экспертлар эътиборига ҳавола этилган.

 Янги ZRN-1 тизими – бу 80 мм.ли бошқарилмайдиган ракеталарни ишга тушириш учун мўлжалланган B8W20 русумли 2 та қурилма бўлиб, улар STAR 265M2 юк автомобили (ғилдираклар формуласи 6 х 6) кузовидаги айланма платформага ўрнатилган. Ушбу ишга тушириш қурилмалари Ми-8 сериясидаги жанговар вертолётларга жойлаштирилган қуроллар таркибига киради. Реактив тизим қуруқликдаги қўшинларни ўт очиш орқали қўллаб-қувватлаш, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратларига қарши кураш олиб бориш учун мўлжалланган. Ҳар бир жанговар блокка 20 тадан РС-80П русумли ракета жойлаштирилган бўлиб, бу ракеталар Украинанинг «Артем» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Ердаги нишонларга қарата отиш масофаси 6 км, ҳаводаги нишонларга – 4 км. «Стокротка» «Топаз» номли ўт очишни бошқариш тизими (ЎОБТ) билан жиҳозланган бўлиб, унинг таркибига кундузги ва тунги инфрақизил камералар ҳамда лазер масофа ўлчагич киради. ЎОБТ нишонларни аниқловчи радиолокация станцияси билан бирлаштирилган. Реактив тизим расчёти 3 киши, жанговар оғирлиги 7 тонна.

Информеры