2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ: «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

ВОИЗЛАР – СЎЗ УСТАЛАРИ

Шоҳ ва халифаларга хос

Марказий Осиёда нотиқларга, яъни сўз усталарига воизлар дейишган. «Воиз» арабча сўз бўлиб, ваъз айтувчи, нутқ сўзловчи шахс маъносини англатган.

Марказий Осиёда IX асргача воизлик вазифасини шоҳ ва халифалар бажаришган. Улар жума кунлари, ҳайит ва бошқа байрамларда жамоани йиғиб, давлат сиёсати, фуқароларнинг мажбурият ва бурчлари, қўшни мамлакатдаги вазият, душманларнинг кирдикорлари, мудофаа масалаларида ваъз қилганлар.

     Улкан ҳисса

Минтақа нотиқлик санъатига улкан ҳисса қўшганлар:

Баҳовуддин Валад;

Жалолиддин Румий;

Ҳусайн Кошифий;

Муин воиз.

Машҳур асарлар

Нотиқлик санъатини талқин этган асарлар:

Алишер Навоий «Мажолис ун-нафоис»;

Муҳаммад Рафиқ Воиз «Авбоб ул-жинон»;

Воиз Казвиний «Зилолу мақол»;

Воиз Ширвоний «Аҳсан ул-аҳодис»;

Муҳаммад Воиз «Ҳидоят ул-тақвим»;

Қурайш Саидий «Анис ул-воизин»;

Воиз Самарқандий «Равозат ул-воизин»;

Хондамир «Макорим ул-ахлоқ».

Воизлик санъати шакллари

Уч хил бўлган:

1. Дабирлик.

2. Хатиблик.

3. Музаккирлик.

Биринчиси – давлат мақомидаги ёзишмаларни ёзма баён этиш ва қироат билан ўқиб бериш.

Иккинчиси – жума кунлари пешин намозидан олдин хутба ўқиш.

Учинчиси – жума кунларидаги, ҳайит ва бошқа тантана кунларидаги анжуманларда хатибдан кейин диний, ахлоқий, ҳуқуқий масалаларни шарҳлаб бериш.

Жангга киришдан олдин

Воизлик тингловчи ва воизларнинг ижтимоий-сиёсий мавқеи ҳамда бошқа хусусиятларидан келиб чиқиб, қуйидагиларга ажралган:

султониёт (юқори табақа аъёнлар ва зодагонларга мўлжалланган);

жиҳодия (жанггоҳ қатнашчилари учун мўлжалланган);

ғарибона (оддий фуқаролар учун мўлжалланган).

Жиҳодия, яъни жангга киришдан олдин ўқиладиган нутқда жанговарлик, яловбардорлик, ботирлик, қаҳрамонлик, фидойилик, ватанпарварлик улуғланган.

Қобусномада

Кайковуснинг «Қобуснома» асарида нотиқлик мавзуси ҳам тилга олинган. Асардан парча ўқиймиз:

«Киши сухандон, сухангўй (нотиқ) бўлиши лозим. Эй, фарзанд, сен тўғри сўзла, ёлғон сўзлама, тўғри сўз билан машҳур бўл.

Эй, фарзанд, сўзнинг юз ва орқа томонини билгил, уларга риоя қилгил, сўзлаганингда маъноли гапир, бу нотиқликнинг аломатидир. Агар гапирган вақтингда сўзнинг қандай маънога эга эканини билмасанг, қушга ўхшайсан, бундай қушни тўти дейдилар...

Шундай кишини нотиқ деймизки, унинг ҳар бир сўзи халққа тушунарли бўлсин ва халқнинг ҳар бир сўзи унга ҳам маълум бўлсин».

Азиза САФАРОВА тайёрлади.

 

Информеры