2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ: «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

САМАРҚАНДЛИК ЁШЛАР БИЛАН

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги «Темурбеклар мактаби»да «Биз – ватанпарварлармиз» шиори остида маънавий-маърифий, спорт ва маданий тадбирлар ўтказилди.

Тадбирда «Темурбеклар мактаби», Самарқанд давлат университети қошидаги академик лицей ва Самарқанд автомобилсозлик коллежининг махсус гуруҳларида таҳсил олаётган 600 нафардан ортиқ ўқувчи, шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, фахрийлар, мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Осиё ва жаҳон чемпионлари бўлган спортчилар иштирок этди.

«Ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси» номли қўлланма тақдимоти билан бошланган тадбирда Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг чиқишлари, техникалар намойиши бўлди.

Ўқувчи ёшлар ўртасида ўтказилган «Тош кўтариш», «Арқон тортиш» ва «Армрестлинг» бўйича беллашувларда «Темурбеклар мактаби» вакиллари кучли эканликларини намоён қилишди. Мусобақа ғолиблари мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

«Ватанпарвар» ташкилоти

Марказий кенгаши матбуот хизмати

Информеры