2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ: «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

КОИНОТ МИҚЁСИДАГИ ВАҚТНИНГ

1 куни 72 йилга тенг

Бизга маълумки, Ер шарининг тўлиқ айланаси 360 градусдан иборат. Ер шарининг бирон бир градусида турган нуқта ҳар йили 5 градусдан силжиб, 72 йилда Ерни бир марта тўлиқ айланиб чиқади ва 360 градус ҳосил қилиб яна аввалги жойига қайтиб келади (5º-72=360º).

Қадимги мисрликлар олиб борган астрономик тадқиқотлар ўта кичик оғишларни ҳам аниқлашга ёрдам берди. Чунки амалдаги ҳаётий эҳтиёжлар уларнинг аниқ ҳисобга олинишини тақозо қилар эди. Коҳинлар, роммоллар ва роҳиблар 25920 йилни «Буюк йил» дея номлаганлар. Улар бу Буюк – 25920 йилни ойларга ўхшаб 12 га бўлганлар. Бунда ҳар бир «Ой»га буржий юлдуз туркумларидан бирининг (зодиак) номини берганлар ва уларни астрологиc (мунажжимлик) эралар деб атай бошлаганлар. Ҳар бир астрологиc эра 25920:12=2160 йилга тенг.

Хуллас қадимги астрологлар «кашф этган» Буюк йилнинг милоддан олдинги 9060 йилидан бошланганлиги ва биз 1740  йилдан бошланган «Қовға (Водолей)» астрологик эраси даврида яшаётганлигимизни, бу эра то 3900 йилгача давом этишини билиб қўйганимиз ҳамда астрологик эра ҳақида умумий бўлса-да, тасаввурга эга бўлганлигимиз яхши бўлади. Юлдузлар осмонининг бир градуси яъни 72 йилга бурилиши алоҳида муҳим вақт бўлиб, у тарихий тараққиёт тенденциясида ўзини намоён этади.

 Табиат керак бўлса бир сонияда миллиард йилга ёки аксинча миллиард йилки бир сонияга айлантирувчи қудратли бир кучдир. 25920 йил давом этадиган «Буюк йил – бу юлдузлар осмони», юлдузлар туркумининг 360 градусга аниқ ва тўла айланишидир. Бинобарин, 1 градусга бурилиш – 25920:360=72 йил давом этади(яъни бир градус=72йил). 1440 йилда осмон гумбази – фалак, 20 градусга бурилади ва бу нарса фалак тўла айланишининг 360 градусдан ўн саккизидан бирига тўғри келади. Буюк йилнинг 18 қисмга бўлиниши (25920:18=1440) Американинг Колумбдан олинган майя ҳалқи тақвими (календар)га тўғри келади. Майя тақвими ҳар бири 20 кундан иборат бўлган 18 ойдан ташкил топган (18х20=360) йил охирида худди мисрликларда бўлганидек, унга 5 кун қўшиш билан тузатиш киритилган.

Қуёш чиқса, ёруғлик қоронғилик билан алмашинса, дов-дарахтлар, ўт-ўланлар гулласа, мева тугса, фасллар алмашиниб ёз, куз, қиш, баҳор навбатма-навбат алмашиниб турса, қисқаси табиат ҳаракатга кирса, инсонда вақт тўғрисида тушунча ҳам пайдо бўлади.

Вақт табиатнинг ҳаракатидир, ана шу ҳаракатнинг ўлчови ҳамдир, десак янглишмасак керак.

Вақт бизда яъни ерда, ернинг ўз ўқи ва қуёш атрофида айланиши билан боғлиқлигини деярли ҳамма билади. Аммо коинот миқёсида вақт ҳисоби бошқачалигини, яъни 1 коинот асри бизнинг 2592000 йилга, 1 коинот йили 25920 йилга, 1 коинот ойи 2160 йилга, 1 коинот куни 72 йилга тенглигини ҳамма ҳам билавермаса керак.

Ўзимизча шундай фараз қилайлик. Агар ердаги одам коинотга чиқиб ердаги ҳисоб бўйича 1 йил яшаб яна ерга қайтиб келса (иложи бўлса албатта) ерда салкам 26 минг йил вақт ўтиб кетган бўлади!

«Қизиқарли билимлар оламида» китоби асосида Д. РЎЗИЕВА тайёрлади.

 

Информеры