2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ: «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

ҚИЗ БОЛА – БЎЛҒУСИ ОНА, МИЛЛАТ ТАРБИЯЧИСИ

Оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш,  йигитлар ва қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилалардаги низо ва келишмовчиликлар, ажримларнинг олдини олиш жамиятимиз олдида турган муҳим масалалардан бири.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ режасига асосан ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ҳамда Қарши давлат университети талаба қизлари иштирокида «Қайнона-келин мактаби» шиори остида «Остонаси тиллодан уй сеники» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда университет проректори профессор Ю.Эшқобилов, фалсафа фанлари номзоди Сабоҳат Мирова, «Аёллар маслаҳат маркази» раҳбари Ойдин Анорова, ҳуқуқшунос Ойсара Норсафарова, Қарши шаҳар «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари Гулнора Азизова, Қарши шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Муҳайё Юсуповалар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Оила ва никоҳнинг қонуний асослари, оилани мустаҳкамлашда қайнона ва келин олдидаги масъулият, ажримларнинг асосий сабаби ёшларнинг оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги, шунингдек, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, оила қуриш остонасидаги йигит ва қизларнинг тафаккури ва онгини ўстиришга алоҳида эътибор қаратиш ҳақида сўз юритилди.

«ҚАЙНОНАМ – УЙИМДАГИ  ДУРДОНАМ»

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ, Қарши шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, шаҳар «Аёллар маслаҳат маркази» ҳамда «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази билан ҳамкорликда  ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг талаба қизлари билан  «Қайнонам – уйимдаги дурдонам» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда оила – буюк неъмат, маънавият ўчоғи ва миллий қадрият негизи эканлиги, муқаддас динимиз исломда оилага алоҳида эътибор қаратилгани унинг қадр-қиммати, мамлакатимизда оилаларни қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган эзгу ишлар ҳақида сўз борди. Шунингдек, ёшлар ва хотин-қизларнинг диний мутаассибликка берилиши, эрта турмушга чиқишнинг олдини олиш, эр-хотин муносабатлари, рўзғор юритиш ва фарзанд тарбияси тадбир мавзусидан жой олди.

Зулфия ЮНУСОВА

 

 

Информеры