2018 \ 2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ШИОРИ: «ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ, ҚЎШИНЛАРДА ЖАНГОВАР ИМКОНИЯТ СИФАТИНИ ОШИРИШ!»

ИЖОД ЗАВҚИДАН БАҲРАМАНДЛИК

Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида «Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни» муносабати билан Ўзбек давлат академик халқ чолғулари оркестри томонидан жонли ижродаги концерт дастури тақдим этилди.

Яширишга ҳожат йўқ, сўнгги пайтларда фонограмма кўпайиб кетди. Одамлар жонли ижро тингламай қўйишди. Табиийликка интилиш эса инсониятнинг фитратида бор. Шу маънода тадбир иштирокчилари жонли куй ва қўшиқлардан баҳраманд бўлдилар. Оҳиста бошланган қарсаклар олқишларга уланиб кетди.

Ўзбек давлат академик халқ чолғулари оркестри томонидан ижро этилган «Ўзбек халқ куйлари», «Доира усуллари», «Қиличбозлар рақси» каби қатор чиқишлардан йиғилганлар бир олам маънавий завқ, руҳий қувват олдилар. Жазава мусиқалар бора-бора одамларга ёқмай қолиши бор гап. Бундай мусиқалар баъзан касал қилиб ёки асабийлаштириб ҳам қўяди. Мусиқа дастидан юраги ёмон бўлиб, оламдан ўтганлар ҳам йўқ эмас.

– Очиқроқ гапирадиган бўлсак, айрим ёшлар миллий маданиятимизга зид мусиқаларни кўпроқ тинглашади. Тан олиш керак, бу уларнинг тарбиясига ҳам салбий таъсир кўрсатаяпти. Бунга кимнидир айбдор санаш нотўғри. Замон шунақа. Ҳамманинг қўлида телефон, интернет бор. Нимани хоҳласа, шуни эшитади, кўради. Албатта, бунга қарши курашиш зарур, керак бўлса мактабгача таълим муассасаларида ҳам дам олиш соатида миллий мусиқаларимизни қўйиш лозим. Шу жиҳати билан бугунги маънавий-маърифий тадбирнинг аҳамияти катта бўлди, – дейди подполковник Баҳром Зулфиқоров.

Абдулла ҲОТАМОВ

Информеры