2018 ЙИЛНИНГ 15 ДЕКАБРИДАН 2019 ЙИЛНИНГ 15 ЯНВАРИГАЧА РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ БЎЛИБ ЎТАДИ

ТОШКЕНТДА ДЗЮДО БЎЙИЧА НУФУЗЛИ ГРАН-ПРИ ТУРНИРИ

Пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида дзюдо бўйича Гран-При турнири ўтказилди. Тошкентда олтинчи маротаба ташкил этилаётган ушбу мусобақада жаҳоннинг 47 мамлакатидан 350 нафарга яқин спортчи иштирок этди.

Мусобақанинг биринчи кунида эркаклар ўртасида -60 ва -66 кг, аёллар ўртасида эса -48 кг, -52 кг, -57 кг вазн тоифаларида баҳслар ташкил қилинди. +100 кг вазн тоифасида эса юртимиз шарафини ҳимоя қилган Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзоси, Қуролли Кучлар хизматчиси Бекмурод Олтибоев мусобақа давомида Украина, Тожикистон ва Россия вакилларини мағлубиятга учратиб, финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи баҳсда ҳамюртимиз россиялик бошқа бир спортчи Сослан Бостановга қарши татамига чиқди ва имкониятни бой бериб қўйди. Якунда Олтибоев Тошкент Гран-присининг кумуш медали соҳибига айланди.

Шу тариқа дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси якунига етди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритишди. -73 кг Ҳикматулло Тўраев олтин; -60 кг Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзоси, Қуролли Кучлар хизматчиси Диёрбек Ўрозбоев, -66 кг Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзоси, Қуролли Кучлар хизматчиси Сардор Нуриллаев, +100 кг Бекмурод Олтибоев кумуш; -66 кг Шаҳрам Аҳадов бронза медалига совриндор бўлишди.

Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 47 мамлакат ичида бешинчи ўринни эгаллади.

А. ЎКТАМҚУЛОВ тайёрлади.