2018 ЙИЛНИНГ 15 ДЕКАБРИДАН 2019 ЙИЛНИНГ 15 ЯНВАРИГАЧА РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ БЎЛИБ ЎТАДИ

ЗАРБДОР УЧИШ АППАРАТИ

Исроилнинг «Элбит системз» компанияси мутахассислари «Скайстрайкер» деб номланган янги зарбдор учувчисиз учиш аппарати (УУА)ни намойиш этдилар. Бу аппарат ҳавода разведка ишларини амалга ошириши, шунингдек, зарба берувчи қурол вазифасини бажариши мумкин. Ундан кўзланган асосий мақсад эса ердаги муҳим нишонларни (шу жумладан манёврланувчи нишонларни) яксон қилишдан иборат. «Скайстрайкер» оператор томонидан радиоканал орқали бошқарилади ва 2 соатгача бўлган вақт давомида ҳавода бўлиши мумкин. Аппаратнинг оғирлиги 35 кг, жанговар қисмининг оғирлиги эса қўйилган вазифага боғлиқ равишда 5 дан 10 кг.гача бўлиши мумкин. Нишон аниқланган ҳолатда оператор уни яксон қилиш вариантини юклайди, масалан оғир зирҳли техникага юқоридан, дот типидаги истеҳкомга эса горизонтал равишда ҳужум қилиниши мумкин. Аппаратнинг максимал парвоз тезлиги соатига 180 км.гача, нишонга зарба бериш учун йўналтирилган ҳолатда эса соатига 500 км.гача етиши мумкин. Топшириқ бекор қилинадиган бўлса, УУАни қайта қўллаш учун ортга қайтариш кўзда тутилган. «Скайстрайкер» мультиспектрал оптоэлектрон станция ва кичик баландликда яширин парвоз қилиш учун мўлжалланган кам шовқинли электр двигатели билан жиҳозланган. Аппаратни учириш шатакка олинувчи катапультали қурилмадан, қўндириш эса – автоматик равишда дамланадиган хавфсизлик ёстиғига парашют усулида амалга оширилади.