2019/2020 ўқув йили шиори: «ЖАНГОВАР РУҲНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ЖАНГОВАР ВА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ОШИРИШ – ҲАР БИР ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ ВАЗИФАСИДИР!»

ТААССУРОТГА БОЙ САЁҲАТ

Қуролли Кучлар академиясида 107-мактаб ўқувчилари иштирокида «Армия ва ёшлар» шиори остида учрашув ва экскурсия уюштирилди.

Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгаши ва 107-мактаб директори Нигора Салимова раҳбарлигида ўқувчи ёшлар академия фаолияти, синф хоналарда ташкил этилган замонавий педагогик таълим тизими, моделлаштириш ва симуляция, ахборот-коммуникация технологиялари, курсантларнинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишди.

Шундан сўнг, Қуролли Кучлар академияси тарихи музейига саёҳат қилинди. Таассуротларга бой ўтган экскурсиядан сўнг, ўқувчи ёшлар иштирокида академиянинг катта мажлислар залида «Миллий армия – барқарор тараққиёт кафолати» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Академиянинг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари подполковник Лочин Нарзиқулов ўқувчиларга миллий армиямизда олиб борилаётган ислоҳотлар, инновацион ёндашувлар хусусида сўзлаб берди.

Тадбир якунида Қуролли Кучлар академияси фаолияти акс эттирилган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Ўқувчилар билан суҳбатлашар эканмиз, академияга саёҳат уларнинг қалбида Ватанга хизмат қилиш туйғуси ва ҳарбийликка бўлган қизиқишни янада оширганига гувоҳ бўлдик.  

А. ЎТКИРОВ

 

Информеры