2018 ЙИЛНИНГ 15 ДЕКАБРИДАН 2019 ЙИЛНИНГ 15 ЯНВАРИГАЧА РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ БЎЛИБ ЎТАДИ

ШАРҚИЙ ҲАРБИЙ ОКРУГ

Шарқий ҳарбий округ куч ва тузилмалари жанговар шай ҳолатига келтирилди. Сигнал бўйича бўлинмалар йиғилди. Ҳарбий хизматчилар қурол ва шахсий ҳимоя воситаларини қабул қилгач, жанговар ҳисоб бўйича ҳаракатланди. Доимий бошқарув пунктида қўмондонлик пунктлари ёйилди ҳамда уларда ишлар ташкиллаштирилди.

Тегишли ҳужжатларга ҳамда жавобгарлик ҳудудининг ҳимояси қарорига аниқлик киритилди. Жорий ва вақтинча бутланмаган лавозимлар бутланди.

Тезкор гуруҳлар белгиланган ҳудудларга чиқиб кетди. Техникалар сақлашдан ечилди ва сафар юришига тайёрланди.

Барча турдаги захиралар тўлдирилди ва ҳарбий қисм, бўлинмаларнинг жамланиш (жанговар вазифа бажариш) ҳудудига олиб чиқишга тайёрланди.

– Доимий жанговар шай ҳарбий қисм таркибидан ажратилган кучайтирувчи бўлинмалар давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилишга, ўта муҳим объектлар хавфсизлигини таъминлашга киришди, – дейди Шарқий ҳарбий округ бўлим бошлиғи подполковник Бахтиёр Пардаев. – Махсус қўшинлар операциясини ўтказиш учун округ бошқарув аппарати ва бўлинмалар белгиланган ҳудудига чиқарилди. Қўмондонлик, жанговар бошқарув пунктлари, штаблар иши ташкиллаштирилди. Шундан сўнг махсус операция ўтказишга тайёргарлик кўришга киришилди.

Ўқувлар давомида шартли душман кучларини йўқ қилиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилиб, турли қуролли тузилмалар ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлиги синовдан ўтказилди.

Тўлқин ЖУМАНАЗАРОВ